Шимолий Корея ҲАМАСга Исроилга қарши урушда “ёрдам” беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Жанубий Корея разведка агентлиги хабар берди.
Жанубий Корея Миллий разведка хизмати (NIS) хабарига кўра, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган аудит йиғилишида расмийларга Фаластинга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш чораларини кўришни буюргани бўйича белгилар бор. Айнан қандай ёрдам ҳақида гап кетаётгани ҳозирча номаълум.
“Шимолий Корея Исроил—ҲАМАС урушидан турли йўллар билан фойдаланишга уринаётганга ўхшайди”, — деди жанубий кореялик амалдор Ю Санбум.
Ўтган ҳафта Исроилнинг Жанубий Кореядаги элчиси Тель-Авив “Шимолий Кореяда ишлаб чиқарилган қуроллар ҲАМАС томонидан қўлланаётганидан” хабардор эканини айтганди.
Шимолий Кореянинг БМТдаги элчиси Ким Сон бу баёнотни “асоссиз миш-миш” дея рад этиб, Вашингтонни Яқин Шарқдаги уруш учун айбни “учинчи давлат” зиммасига юкламоқчи бўлаётганликда айблади.
Изоҳ (0)