Президент томонидан имзоланган қонун билан “Прокуратура тўғрисида”ги қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра:
Вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари, транспорт прокурори бош прокурор томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Ўзбекистон ҳарбий прокурори бош прокурор тақдимига биноан президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Илгари бу бош прокурор буйруғига асосан амалга оширилган.
Прокуратура органлари ва муассасаларида хизматни ўташ, прокуратура органлари ва муассасалари ходимларига даражали унвонлар ва ҳарбий унвонлар бериш ҳамда улардан маҳрум этиш, уларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тартиби ушбу қонунда, президент томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомда, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Изоҳ (0)