Президентнинг тегишли қарори билан Жамшид Каримов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, 2020 йилнинг февралидан буён у ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари —йўл ҳаракати хавфсизлигини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Ундан аввал Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари — йўл-патрул хизмати бригадаси командири лавозимида фаолият юритган.
Изоҳ (0)