Даниянинг Сёборг шаҳрида жойлашган Терма ҳарбий объектига кириш эшиги олдида бир гуруҳ инсонлар намойиш уюштирди. Полиция маълумотларига кўра, акция тинч, тартиб бузилмаган ҳолда ўтмоқда.
Намойишчилар “Исроилга қурол сотишни дарҳол тўхтатинг” шиори ёзилган баннерларни кўтаришди.
Данмаркс Радио маълумотларига кўра, Терма компанияси Исроил армияси томонидан фойдаланиладиган ҳарбий самолётлар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаради. Компания раҳбарияти корхонада бўлиб ўтаётган намойиш ҳақида ҳозирча изоҳ бермади.
Аввалроқ БМТ бош котиби, АҚШ ва Канада Исроил томонини Ғазога гуманитар ёрдамни тўсиқсиз етказиш имкониятини таъминлаш учун минтақани ўққа тутишни тўхтатишга чақирганди. Исроил барча чақириқларни рад этди.
Изоҳ (0)