• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

     “Дунё тартиботи ўзгармоқда. Бирлашмасак, эртага кеч бўлади” — эксперт 

    Бугун жаҳон сиёсий майдонида юз бераётган тебранишлар фонида йирик геосиёсий ўйинчиларнинг Марказий Осиёга қизиқиши икки ҳисса ортди. Мисол учун, Марказий Осиё президентлари Хитой, Россия, АҚШ ва Германия каби мамлакатларнинг раҳбарлари билан бир столда музокара олиб борди. Албатта, бунда минтақа давлатлари ўзаро келишган ҳолда иш тутиши мақсадга мувофиқ. Хўш, бугун Марказий Осиё минтақасида интеграцион жараён қандай ҳолатда? Интеграция мезонлари бўйича Марказий Осиё қандай даражада? Ушбу саволларга жавоб олиш мақсадида “Дарё.уз” сиёсатшунос Ойбек Сирожов билан суҳбатлашди.

    – Интеграция ўзи нима?

    – “Интеграция” сўзи  – бу жипслашиш, уйишиш деган маънони англатади. Марказий Осиё учун энг муҳим жиҳат минтақавий интеграция ҳисобланади. Бу кўп томонлама ҳамкорлик натижасида шаклланадиган жараён. Ҳар бир давлат тараққий этишни мақсад қилган. Тараққиётга эришишнинг энг муҳим йўли – бу ўзаро интеграция. Масалан, Европа Иттифоқи бошқа интеграцион минтақалар учун ўрнак. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Европа давлатлари ўз олдиларида турган муаммоларни айнан интеграция орқали тезроқ ҳал этиб, тараққиётга эришди. Айни дамда Марказий Осиё учун ўзаро интеграция сув ва ҳаводек зарур.

    – Интеграция ва ҳамкорликнинг боғлиқлик ва фарқлари нимада?

    – Сиёсатда давлатлар аро ва икки томонлама ҳамкорлик мавжуд. Давлатлар ўртасидаги ҳамкорликда асосан бугун фойда олишга эътибор қаратилади. Интеграцияда эса асосий уруғу келажакка қаратилади. Яъни интеграциянинг меваси келажакда бўлади. Бундан ташқари, ҳамкорликда ечиб бўлмайдиган муаммоларни фақатгина ўзаро интеграция орқали ечиш мумкин. 

    Сиёсатшунослар минтақавий муаммоларнинг мавжудлиги ва долзарблиги давлатларнинг бирлашувига туртки беришни таъкидлайди.

    Ҳамкорликсиз интеграция бўлмайди. Интеграция ҳам бир объектив жараён. Бир минтақада интеграция шакланиши учун, аввало ҳамкорлик йўлга қўйилиши керак. Чунки кўп томонлама ҳамкорлик заминида интеграция вужудга келади. Интеграциянинг ўзига хос тамойиллари бор. Мисол учун, ўзаро ишонч ва тенг ҳамкорлик. Мана шу тамойиллар ҳам яқин ҳамкорлик натижасида пишиб етилади.

    – Бугун Марказий Осиёда интеграцион жараён мавжуд деб айта оламизми?

    – 90 йиллар бошида мустақилликни қўлга киритган Марказий Осиё давлатлари ўзаро интеграцион жараённи йўлга қўйиш учун кўп ҳаракат қилди. Лекин бу жараён маълум бир босқичга чиқиб, институционал даражага чиққанидан сўнг Марказий Осиё давлатлари ўртасида ташкил этилган ташкилотлар ўзининг моҳиятини йўқотиб борди. Бунда биз кўп томонлама ҳамкорликка эътибор қаратмадик ва ўзаро стратегия ишлаб чиқмадик. Айнан шу нуқтаи назардан, ҳозир Марказий Осиё мамлакатлари кўп томонлама ҳамкорликни шакллантириш босқичида. Ҳали биз минтақавий интеграция кириш жараёнида эмасмиз. Яъни интеграцияга босқичма-босқич эришилади.

    – Марказий Осиё давлатлари мустақилликни қўлга киритганига 30 йилдан ошди. Нега шу вақтгача Марказий Осиёнинг интеграцияга киришишига нима тўсқинлик қилди?

    – Бунга бир қанча сабаблар мавжуд. Масалан, давлат раҳбарларининг қарашлари алоҳида айтиш мумкин. 1997 йилда Марказий Осиёда ким лидер бўлади, деган масала кўтарилди. Лекин ўзаро интеграциянинг энг асосий  масала – бу тенглик! Шунингдек, интеграцияга таъсир ўтказувчи ташқи омиллар ҳам мавжуд. Мени назаримда, дунёда Марказий Осиёдек минтақа йўқ. Бу ҳудудда энг асосий куч марказларининг манфаатлари тўқнашган. Масалан, АҚШ, Россия, Европа, Эрон ва Хитой. Манфаатлар кўп тўқнашган ҳудудда геосиёсий мавҳумлик ҳам шу даражада кучли бўлади. Чунки бир кучнинг бу ҳудудда амалга оширган сиёсатига бошқа кучлар жавоб қайтаришга ҳаракат қилади. Мана шундай вазиятдан моҳирона фойдаланиш учун биринчи навбатда ўзаро интеграция зарур. Айрим куч марказлари эса бу минтақада интеграция бўлишини истамайди.

    Интеграция ўзига хос ресурс талаб қилади. Яъни келажак яхши бўлиши учун унга нимадир тикиш керак. 90 йилларнинг бошида Марказий Осиё давлатлари интеграция учун ресурс тикишга тайёр эмасди.

    – Ҳозир қанчалик тайёр?

    – Ҳозир Марказий Осиё мамлакатларининг иқтисодий аҳволи олдингидан анча яхши. Бундан ташқари, дунё тартиботи ўзгармоқда. Мана шу ҳолатдан фойдаланмасак, эртага кеч бўлиши мумкин.

    – Марказий Осиёда интеграцион қандай ҳолатда?

    – Ҳозир Марказий Осиёнинг интеграцияси билан боғлиқ қабул қилинган қарорлар декларатив касб этмоқда. Яъни, қарор қабул қилинади, лекин унинг ижроси тўлиқ бажарилмайди. Шунингдек, ҳалигача Марказий Осиё давлатлари ўртасида чегара муаммолари ҳал этилмаган. Бу муаммони ҳал этмасдан туриб, интеграция босқичига ўтиб бўлмайди. Катта-катта давлатлар Марказий Осиё мамлакатлари билан чегара муаммосини аллақачон ҳал этиб бўлди.

    – Жорий йилнинг сентябрь ойида Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлат раҳбарларининг бешинчи маслаҳатлашув учрашуви бўлиб ўтди. 5 та учрашуви бўлди. Бу бир ўзига хос давр якунланганини англатади. Шу вақт ичида қандай натижаларга эришилди?

    – 2017 йилда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан янги бир ташаббус билан Марказий Осиё давлат раҳбарларининг маслаҳатлашув учрашувлари ташкил этилган эди. Бу ўзига хос янги бир сиёсий институт. Менимча, бу ўзини оқламоқда. Чунки шу учрашувлар натижасида давлатлар ўртасида ўзаро ишонч шаклланди. Маслаҳатлашув учрашувлари барча Марказий Осиё мамлакатларида бўлиб ўтди ва бу яна давом этади. Чунки биз ҳали маслаҳатлашадиган масалалар жуда кўп. Шу билан бирга, бу институтни янада ривожлантириш керак. 

    – Марказий Осиё давлатларининг ўзи интеграцияни қанчалик хоҳлайди?

    – Бу ҳақда турли хил фикрлар мавжуд. Албатта, ҳамма ўз манфаатини ўйлайди. Марказий Осиё интеграциясидан минтақа давлатларининг барчаси манфаатдор. Дунё тартиботининг ўзгараётгани, Яқин Шарқдаги масала ҳамда Украина ва Россия можароси фонида бирлашишдан бошқа йўлимиз йўқ. Буни барча Марказий Осиё давлатлари яхши тушуниб турибди. Масалан, учрашувларда барча давлат раҳбарлари иштирок этмоқда. Бу ижобий воқеалик.

    – Муаммоларга қандай ечимлар бор?

    – Менимча, бугун Марказий Осиё давлатлари минтақада ягона информацион макон шакллантириши керак. Ҳозир Хитой минтақа давлатлари билан биргаликда ахборот маконини қурмоқчи. Бу ўз ўрнида Россиянинг ахборот таъсирини кесади. Бошқа томондан Хитой бу орқали Марказий Осиёда ўз обрўсини оширмоқчи. Шунинг учун умумий ахборот маконини яратишимиз керак.
    Интеграция учун муҳим омиллардан бири – бу стратегия. Яъни Марказий Осиё мамлакатлари биргаликда интеграциянинг стратегиясини ишлаб чиқиши зарур. Бу билан минтақа давлатлари Россия, Хитой ва АҚШ билан қандай ҳамкорлик қилишни аниқлаштириб олади. Стратегияда шу масалалар кўрсатиб берилади. Бундай стратегияни ишлаб чиқиш жуда қийин. Чунки унда 5 та давлатни манфаатларини бирлаштириш керак.
    Марказий Осиё давлатларининг интеграцияси учун асос бўлувчи восита ҳали топилмаган. Масалан, Европа Иттифоқи кўмир-пўлат бирлашмаси асосида ривожланди. Менимча, Марказий Осиё интеграцияси учун энергия маҳсулотлари асос бўлиши мумкин.

    – Кучли давлатлар Марказий Осиё интеграциясига қандай қарайди?

    – Марказий Осиё интеграциясидан асосий манфаатдор – бу АҚШ ва Европа Иттифоқи. Чунки улар бу минтақада Россия ва Хитойнинг таъсирини ортишини истамайди. Лекин Россия Марказий Осиёда интеграция бўлишини хоҳламайди. “Бўлиб ташла, ҳукмронлик қил”, тамойили ҳали ҳам мавжуд. Худди, шундай қараш Хитойда ҳам бор. Лекин бу давлатлар минтақада тинчлик бўлишини истайди.

    Сардор Али суҳбатлашди

    29.10.2023, 20:05   Изоҳ (0)   20472
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Умар Муҳаммадий

    Сардор Али Нурматов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондаги аёллар ва эркаклар сони маълум қилинди 

    29.10.2023, 15:38

    Ўзбекистонда иссиқхоналарга табиий газ қандай талаблар бажарилганда етказиб берилиши маълум қилинди

    29.10.2023, 14:21

    Ўзбекистонда 30 октябрь куни ҳарорат 30 даражагача кўтарилади 

    29.10.2023, 13:18

    Шавкат Мирзиёев Туркия Республика деб эълон қилингани 100 йиллиги билан Ражаб Тоййиб Эрдўғонни табриклади

    29.10.2023, 13:05

    Тошкентнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув икки кунга ўчирилади

    29.10.2023, 12:23

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 ноябрдан нималар ўзгаради?

    29.10.2023, 10:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35

    Ироқдаги Курдистон ишчилар партияси аъзолари Туркия билан келишиш учун оъз қуролларини ёқиб юборди

    Дунё | 12 июл, 12:20

    Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

    Спорт | 12 июл, 12:10

    Олмаотага кетаётган фуқаро Ўзбекистондан олиб чиқилиши мумкин бўлмаган гилам билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 12 июл, 12:00

    Трамп Украина учун янги ёрдам пакетини тайёрламоқда — Politico

    Дунё | 12 июл, 11:45

    YouTube эндиликда сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган видеороликларга пул тўламайди

    Лайфстайл | 12 июл, 11:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.