“Ўзгидромет” 29 октябрь куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12 даража илиқ, кундузи 26-28 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16 даража илиқ, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, Тошкент, Наманган вилоятларида баъзи жойларида ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Аввалроқ “Ўзгидромет” республика ҳудудида дам олиш кунлари қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилаётганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)