Саудия Арабистони банки Мадриднинг “Реал” клуби ҳомийсизга айланади.
Мадридликлар Саудия банки билан ҳамкорлик борасида келишувга эришди, дея хабар беради The Athletic нашри.
Банк “Реал”нинг Саудиядаги ягона ҳомийси бўлади.
2013 йилда “қаймоқранглилар” Saudi Telecom билан ҳамкорлик қилган, бироқ бу битим аллақачон ўз ниҳоясига етган.
Банк билан тузилган шартнома асосий бўлмайди ва либослар, машғулотлар учун либослар ёки стадион рекламаларида ҳеч қандай логотиплар бўлишини талаб қилмайди.
“Реал” Ла Лигада 25 очко билан етакчилик қилмоқда. Мадридликларнинг кейинги ўйини 28 октябрь куни “Барселона”га қарши бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)