Кўпинча ота-оналар фарзандларини муаммолардан ҳимоя қилишга уриниб, ўзи хоҳлаган касбини танлашига тўсқинлик қилади. Бироқ кўпчилик уларга қарамай, мақсадларига интилади. Ота-онаси касб танлашига қарши бўлган машҳурлар ҳақида маълумот берамиз.
Женнифер Лоуренс
Женнифер Лоуренснинг ота-онаси аввалига қизининг актриса бўлишига қарши бўлган. Улар бу касбни маоши кам ва жиддий бўлмаган иш деб билишган. Бироқ қайсар Женнифер пул йиғиб, театр институтига ўқишга киради. Агар унинг қатъиятли бўлмаганида, бундай гўзал актрисани ҳеч қачон кўрмаган бўлардик.
Эминем
Болалигиданоқ қўшиқчининг онаси билан муносабатлари яхши бўлмаган. Қаршиликлар, жумладан, ўғлининг мусиқачи бўлишни танлаши билан боғлиқ. Эминем онаси билан фақат ўлимидан олдин ярашиб олишга улгурди. Айтганча, машҳурнинг онаси узоқ вақт давомида ўғлини тан олмаган. Эминем буни қуйидагича изоҳлайди:
“Ким ҳам ўзини таблеткаларсиз яшолмайдиган, алкоголга муккасидан кетган она деб билишларини хоҳлайди?”
Марго Робби
Актриса болалигида бувиси билан фермада яшаган. Табиийки, Маргонинг яшаш муҳити ижодкорликка ҳеч қандай алоқаси йўқ эди. Шунинг учун қариндошлар Роббининг кино саноатининг бир қисмига айланганидан ҳайратда қолишади.
“Ёшлигимда фильм ва сериалларга берилиб кетиб, онамнинг олдида кўрганларимни саҳналаштирардим. Мен ҳатто оиламни шоуларимни кўриш учун пул тўлашга мажбур қилардим. Беҳазил! Агар бирор нарсани хоҳласам, мени ҳеч нарса тўхтата олмайди”, — дейди актриса.
Женнифер Лопес
Қаттиққўл Женнифер Лопес ота-онасининг барча кутганларидан фарқли ўлароқ, нуфузли коллежни ташлаб, орзусини амалга ошириш учун Америкага кетади. Актриса ҳар доим онаси билан мулоқот қилишда қийналганини тан олади, аммо бу унинг актрисалик карьерасидан воз кечишига сабаб бўлмайди.
Дуэйн Жонсон
Дуэйннинг отаси, истеъдодли курашчи, ўғли учун бошқача ҳаётни орзу қилган. Бироқ қайсар кичик Жонсон спортга жуда иштиёқманд бўлиб, отасининг тақиқларига қарамай, кураш билан шуғулланишда давом этади. Кўп қаршиликлардан сўнг, отаси таслим бўлади ва ўғлининг шахсий мураббийи бўлади. Қизиғи шундаки, отаси унинг актёрлик фаолиятига халақит бермаган. Аксинча, уни қўллаб-қувватлаган.
Изоҳ (0)