Германиянинг дунёга машҳур “Шарите” университети клиникаси билан қатор келишувларга эришилди, деб хабар бермоқда ССВ ахборот хизмати.
Унда айтилишича, соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Германияга хизмат сафари доирасида дунёга машҳур “Шарите” университети клиникаси директори доктор Ёахим Зейболд ҳамда бош шифокори Мартин Крайс билан учрашди.
Музокаралар якунида 2024 йил март ойидан бошлаб “Шарите”да онкогематология, хирургия, нейрохирургия, педиатрия каби қатор соҳаларда тиббиёт мутахассисларини тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, инновацион диагностика ва даволаш усулларини жорий қилиш бўйича ўзаро тажриба алмашиш каби қатор масалалар юзасидан келишувларга эришилди.
Натижада кадрлар тайёрлаш, биргаликда илмий ишларни амалга ошириш бўйича доимий ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.
Изоҳ (0)