• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    “Париж ва Дубайдан ҳам зўр”. Сербиялик дунёга машҳур режиссёр Тошкентга илк бор келиб, ҳайратлангани ҳақида (видео)

    Режиссёр Музаффар Эркинов Facebook’даги саҳифаси орқали Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Тошкент халқаро кинофестивали ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, у Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Ўзбекистонга илк марта ташриф буюрган сербиялик машҳур режиссёр Эмир Кустурицанинг Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари ҳақидаги таассуротларини ҳам ёзиб қолдирди.

    Фото: Facebook / Музаффар Эркинов
     

    “Мен унинг продюсери Мирко Радинович билан уларнинг Тошкентга келиши тўғрисида бир неча бор суҳбатлашганимда Ўзбекистонга келсангиз, бизда у бор, бу бор деб роса мақтамоқчи бўлсам, у менга Музаффар, азизим, менинг ёшим 62 да, Эмирники 69 да, бизни ҳайратга сололмайсан, биз ҳамма нарсани кўриб бўлганмиз, деб кўп гапирди. Лекин Аллоҳнинг қудратини қарангки, кеча тунги сайрда у ва Эмир ўз ҳайратини яширишолмади”, — деб ёзади Музаффар Эркинов.

    Режиссёрнинг таъкидлашича, Эмир Кустурица продюсери билан биргаликда Тошкентнинг “Париж ва Дубайдан ҳам зўрлигини” айтишган.

     

    “Улар Тошкент Париждан, Дубайдан ҳам зўр-ку, деб роса такрорлайверишди. У кета- кетгунча шу гапни такрорлайверди. Ваҳоланки, Эмир Кустурица шахсини билган инсонлар яхши билишадики, у инсонни ёлғон ёхуд пахта қўйиб гапиришга дунёдаги ҳеч қанақа пул, ҳеч қандай илтифот ҳам мажбур қилолмайди”, — дейди режиссёр.

    Музаффар Эркинов Эмир Кустурицанинг сўзларидан таъсирланиб, уларнинг нигоҳи билан Тошкентга назар ташлай бошлагани ҳамда ўзгалар англаган нарсани аввал англамагани ҳақида фикр билдирди.

    “Мен бошида уларни оддий видеога олиб, бу гапларга унча эътибор бермадим. Бирдан ақл-у шууримга ярқ этиб ўйлар келишни бошлади. Энди мен уларнинг нигоҳи билан Тошкентимизга назар сола бошладим. Шунда мен уялдим, ўз-ўзимиздан уялдим… Наҳотки ўзгалар кўраётган, англаётган нарсаларни биз кўрмаяпмиз, биз англамаяпмиз.

    Инсонлар, ватандошлар, кўзларимизни каттароқ очайлик, атрофимизда нималар бўлаётганини англайлик. Ахир ўзимиз йиллар давомида ҳавас қилаётган ўзга давлатлардан анча ўзиб кетибмиз-ку. Жаҳоннинг энг илғор шаҳарларидек кўрк берибмиз-ку. Нега шуни тушунгимиз келмаяпти, нега ўзгаришлар ҳақида бонг ураётган инсонларни маддоҳга чиқармоқдамиз?

    Нега ҳақиқатни тан олгимиз келмаяпти? Нега ҳадеб нолийверамиз? Нега кечамизга ва бугунимизга боқмаймиз? Нега фақат ўз ватанидаги камчиликларни кўраётган кишиларни “ватанпарвар”га чиқариб, у билан, керак бўлса, қўшилиб айб излаяпмиз, нега, нега, нега?!

    Наҳотки ичимизда яхшилик нури шунчалар камайиб кетган бўлса… Бу сўзларни кўзимда ёш, қалбимда оғриқ билан ёздим. Бу ўйларни ёзишга мени ҳеч ким мажбур қилмади. Балки шу ўйларимни ўқиган инсон виждонан атрофига бир назар ташлар, деган ўйда ёздим. Раҳмат сенга, Тошкент кинофестивали, раҳмат сизга, Эмир! Раҳмат сизга, Шавкат Миромонович!” — деб ёзади режиссёр.

    Маълумот учун, Эмир Кустурица — келиб чиқиши босниялик Югославия ва серб кинорежиссёри ва кино актёри, Европанинг энг йирик кинофестиваллари, шу жумладан, Канн кинофестивалида икки марта “Олтин палма япроғи”ни қўлга киритган. Унинг “Яшамоқ — бир мўжиза”, “Аризона орзуси”, “Оқ мушук, қора мушук”, “Лўлилар соати” каби фильмлари машҳур.

    12.10.2023, 16:29   Изоҳ (0)   20595
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент халқаро кинофестивалининг дабдабали қизил йўлагидан репортаж (фото, видео)

    30.09.2023, 09:22

    Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Голливуд юлдузи Кевин Спейси билан ижодий учрашув бўлиб ўтди

    02.10.2023, 10:52

    40 ёшдан кейин фарзандли бўлган Голливуд актрисалари (фото) 

    12.10.2023, 12:10

    Худди кинолардагидек: машҳур фильмлардан илҳомланиб яратилган гаджетлар (фото)

    11.10.2023, 11:30

    Биринчи дақиқалардаёқ томошабинни экран қаршисига михлаб қўядиган жанговар фильмлар (трейлер)

    11.10.2023, 10:07

    Биргина омадсиз роли туфайли томошабинларнинг кескин танқидига учраган Голливуд актёрлари (фото) 

    10.10.2023, 17:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Умрбоқий муҳаббат: ҳиссиётлар фалокатдан кучли эканини исботловчи 5 та фильм

    Лайфстайл | 18 июл, 20:15

    Кўкдаладаги заправка портлашида ҳалок бўлган ва яраланганларга товон пули тўланади

    Ўзбекистон | 18 июл, 20:07

    Ҳисобот учун фуқаронинг рухсатисиз ишга жойлаштириб қўйиш давом этмоқда. Хўш, бундай ҳолатда нима қилиш керак? Мутахассис тушунтириш берди

    Ўзбекистон | 18 июл, 19:55

    Ким Чен Ин очилганига уч ҳафта ҳам бўлмаган туристик курортни хорижликлар учун ёпди

    Дунё | 18 июл, 19:40

    “Электр токи узилишидан кўрилган зарарни қоплаш механизми жорий этилиши зарур” — тадбиркор

    Ўзбекистон | 18 июл, 19:25

    Ҳатто юлдузлар ҳам ашаддий мухлис боълади: севимли санъаткорлари билан учрашганда оъзини ёъқотиб қоъйган машҳурлар

    Кино | 18 июл, 19:17

    Ўзбекистонда ўн мингдан ортиқ ходимнинг 130 млрд сўмга яқин маоши ундириб берилди

    Ўзбекистон | 18 июл, 18:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.