“Ўзгидромет” 12-октябр, пайшанба куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, кечга томон 10-12 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-16 даража, кундузи 24-26 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, 22-25 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 10-15 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, 22-25 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, 22-25 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, 22-25 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 24-29 даража бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, 22-25 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 24-29 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 24-29 даража бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, 22-25 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 18-23 даража бўлади.
Аввалроқ Ўзбекистон ҳудудига 12—14-октябр кунлари нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилаётгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)