• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Марказий Осиё

    “Ҳамма хавотирда”: Марказий Осиё давлатлари Исроил— Фаластин можаросига қандай муносабат билдирди?

    7-октябр куни ҲАМАС Исроилга қарши ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Шу куни эрталаб Исроилга 5 мингта ракета ва снарядлар отилди.

    Фото: Twitter
    “Халқимиз яна бир бор инқилоб бошлаб, давлат қуриш лойиҳасига қайтмоқда. Бугун кимда қурол бўлса, уни олиб чиқиши керак, чунки вақт келди”, — деди Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ҳарбий қаноти раҳбари Муҳаммад ал-Дейфа.

    Ғазо яқинидаги бир қанча шаҳарларда тўқнашувлар давом этмоқда, бироқ Исроил мудофаа кучлари ҲАМАС уларнинг бирортасини ҳам тўлиқ назоратга олмаганини даъво қилмоқда.

    Исроил ҳукуматининг баёнотлари, маҳаллий аҳоли, Amnesty International ва бошқа инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг хабарларидан фарқли равишда, ҲАМАСнинг юқори мартабали мулозими гуруҳ тинч аҳолига ҳужум қилмаётганини таъкидламоқда.

    “Дарё” таҳририяти Марказий Осиё давлатларидан ушбу можарога нисбатан расмий муносабатларни тўплади.

    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Фаластин—Исроил можароси ҳудудида тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга олиб келган ва бутун Яқин Шарқдаги вазиятни сезиларли даражада мураккаблаштирган вазият кескинлашганидан жиддий хавотир билдиради.

    “Биз урушаётган томонларни қуролли қарама-қаршиликни тезда тугатиш ҳамда инқирозни сиёсий ва дипломатик воситалар орқали ҳал қилиш учун барча чораларни кўришга чақирамиз”, — дейилади ТИВ баёнотида.

    Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошларни хавфсиз жойда қолишга чақирди. Фавқулодда вазиятларда қуйидаги рақамларга мурожаат қилиш мумкин: +972544851397, 03-672-2466.

    Қирғизистон

    Республика Ташқи ишлар вазирлигининг расмий ҳужжатида шундай дейилади:

    “Қирғизистон Республикаси кўплаб қурбонлар ва вайронагарчиликларга олиб келган Исроил—Фаластин можаросидаги вазиятнинг жиддийлигидан чуқур хавотир билдиради.

    Биз можаронинг барча томонларини тинчликка эришиш, тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва Яқин Шарқ минтақасида вазиятни барқарорлаштириш мақсадида ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга ва имкон қадар тезроқ сиёсий ва дипломатик мулоқотни бошлашга чақирамиз”.

    Қозоғистон

    “Дарё”нинг Қозоғистондаги мухбири Ташқи ишлар вазирлигининг ҳафталик брифингида қатнашиб, Яқин Шарқдаги жанговар ҳаракатларга оид баъзи маълумотларни тақдим этди.

    ТИВ маълумотларига кўра, Қозоғистон Республикасининг Исроилдаги элчихонасида консуллик рўйхатида 77 киши, жумладан, элчихона ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ҳам бор. Қозоғистондан 5 нафар талаба Исроил олийгоҳларида таҳсил олмоқда, 30 га яқин қозоғистонлик эса Исроилнинг турли тиббиёт муассасаларида амалиёт ўтамоқда. Жами 112 киши.

    “Улар билан тезкор ҳамкорлик қилиш мақсадида мессенжерда ҳозирда Исроилда вақтинча ва доимий истиқомат қилувчи 200 га яқин Қозоғистон Республикаси фуқаролари ўрин олган махсус чат ташкил этилди. Ушбу чатда юртдошларимиз ўз жойлашуви ҳақида маълумот беради, уларга турли масалалар бўйича маслаҳат берадиган, консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатувчи дипломатлар билан алоқалар алмашади”, — дейилади ТИВ хабарида.

    Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияровнинг сўзларига кўра, шу пайтгача 118 нафар қозоғистонлик Қозоғистонга қайтиш истагини билдирган. Қозоғистон элчихонаси Air Астана авиакомпанияси билан ҳамкорликда Қозоғистонга қайтиш истагини билдирган фуқаролар рўйхатини тузиш ва уларни кейинги хавфсиз жойга олиб боришни ташкил этиш устида ишламоқда, деди Смадияров.

    “Биз томонларни вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш учун сиёсий воситаларни излашга ва нафақат икки давлат ўртасидаги, балки бутун Яқин Шарқдаги вазиятнинг янада кескинлашишига олиб келадиган ҳаракатларга йўл қўймасликка чақирамиз”, — дейилади хабарда.

    Афғонистон

    “Толибон” кескинлик кучайган вазиятда Фаластинни қўллаб-қувватлашини билдирди ҳамда минтақа давлатлари ва халқаро ҳамжамиятни Исроил зўравонлигининг олдини олишга чақирди.

    “Афғонистон Ислом Амирлиги Ташқи ишлар вазирлиги Ғазо секторидаги сўнгги воқеаларни диққат билан кузатиб боряпти ва бу каби ҳодисаларнинг содир бўлишини Исроил томонидан фаластинликларнинг ҳуқуқлари поймол этилиши натижаси деб ҳисоблайди...

    Афғонистон Ислом Амирлиги фаластинликларнинг тарихий Фаластин заминида мустақил давлатга эга бўлиши борасида қонуний ва тарихий ҳуқуқини қўллаб-қувватлайди ҳамда ислом мамлакатлари, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, жаҳон ҳамжамиятини ва айниқса минтақадаги нуфузли давлатларни Исроилнинг Фаластин халқига қарши жиноятларининг олдини олиш учун чора кўришга чақиради”, — дейилади “Толибон” ТИВнинг Twitter’даги баёнотида.

    Тожикистон

    Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги қуйидагича баёнот билан чиқди:

    “Яқин Шарқдаги кескинлик кучайиб, тинч аҳоли орасида катта қурбонлик, уй-жой ва ижтимоий инфратузилмаларнинг вайрон бўлишига олиб келгани Тожикистонда катта хавотир билан қабул қилинмоқда.

    Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги зўравонлик ҳаракатларини кескин қоралаб, томонларни зўравонликка зудлик билан чек қўйишга ва вазиятни нормаллаштириш учун мулоқот бошлашга чақиради”.

    09.10.2023, 16:09   Изоҳ (0)   20997
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Яқин Шарқда яна уруш: HАMAS ва Исроил армияси тўқнашуви ҳақида сўнгги маълумотлар

    07.10.2023, 21:16

    HАMAS'нинг Исроилга ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 600 дан ошди

    08.10.2023, 19:59

    Исроил Ғазога ҳужумни давом эттирди, ҲАМАС Ашкелонга зарба берди — сўнгги маълумотлар

    09.10.2023, 14:17

    Қозоғистон октябр охиридан Ўзбекистонга Россия газини таший бошлаши маълум қилинди

    04.10.2023, 12:23

    Тожикистон ва Қирғизистон “барча чегаравий муаммоларни ҳал қиладиган” протоколни имзолади

    03.10.2023, 16:30

    Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўли қурилиши тўхтатилгани рад этилди

    01.10.2023, 19:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.