Ханчжоу—2022 ХIX ёзги Осиё ўйинлари 5-октябрь, пайшанба куни давом эттирилмоқда.
Бокс баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдумалик Ҳалоков делегация ҳисобига галдаги олтин медални тақдим қилди.
-57 кг вазн тоифасида иштирок этган Абдумалик финалда япониялик Шудаи Ҳарадани мағлуб этиб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди.
Ўзбекистонлик боксчи дастлабки босқичда Хитой Тайпейи вакили Ченг Веи Лини катта устунлик билан доғда қолдирганди. Иккинчи босқичда эса ветнамлик Дуонг Нгуен таслим этилганди. Чорак финалда эса филиппинлик Карло Палам устидан ғалаба қозонганди. Ярим финалда хитойлик Динг Люни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Изоҳ (0)