АҚШ президенти Жо Байденнинг Командер лақабли 2 ёшли немис овчаркаси ортиқ Оқ уйда яшамайди. Махфий хизмат ходимларини тишлаш ҳолатлари туфайли ит янги жойга кўчирилди, деб хабар бермоқда UPI.
Биринчи хоним Жилл Байденнинг матбуот котиби Элизабет Александр ит Оқ уйда яшамаётганини тасдиқлади.
АҚШ президентининг оиласи Махфий хизмат зобитларини тишлашга алоқадор ўнга яқин воқеалар учун итга нисбатан кейинги қадамларни кўриб чиқмоқда.
“Президент ва биринчи хоним Оқ уйда ишлайдиганлар ва уларни ҳар куни ҳимоя қиладиганларнинг хавфсизлиги ҳақида чуқур қайғуради. Улар АҚШ Махфий хизмати ва барча манфаатдор томонларнинг сабр-тоқати ва ёрдами учун миннатдор. Ҳозирда Командер Оқ уй ҳудудида эмас”, — деди Элизабет Александр.
Байденлар оиласи Командерни 2021 йил декабрь ойида Оқ уйга олиб келишганди. Ўшандан бери ит бир нечта одамни тишлашга улгурди. Махфий хизмат маълумотларига кўра, у тўрт ой ичида одамларга 10 марта ҳужум уюштирган.
25-сентябр куни ит 11-одамни тишлаганидан кейин Оқ уйдан олиб кетилди: ўшанда у яна бир Махфий хизмат агентига ҳужум қилган.
Байденнинг Майор исмли бошқа ити аввалроқ Жо Байденнинг Делавердаги уйига юборилганди. Бунга ҳам итнинг ҳужумкорлиги сабаб бўлган.
Изоҳ (0)