• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Фарҳод ГЭС – янги қувватлардаги барқарор электр энергия сари!

    Жонажон халқимизнинг фидокорона меҳнати, якдиллиги, устувор ва улуғвор мақсадлар сари дадил интилиши орқали Ўзбекистонимиз ҳар бир соҳада сезиларли ютуқ ва муваффақиятларга эришмоқда.

    Мамлакатимиз энергетика тизими, хусусан, гидроэнергетика соҳаси тараққиёти йўлида Жамиятимизнинг бутун тизими ўз йўналишлари доирасида йилдан йилга барқарор фаолият кўрсаткичларини таъминлашга ҳаракат қилмоқда.

    Бу борада, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ҳам ўз фаолиятини тобора ривожлантириб, янги ГЭСларни қуриш ҳамда узоқ йиллардан буён фаолият юритаётган эски ГЭСларни янги қувватларда модернизация қилиш бўйича изчил чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

    Мамлакатимизнинг энг тарихий ва салоҳиятли, шу билан бирга, истиқболли ГЭСларидан бири бу – Фарҳод ГЭС ҳисобланади.

    Бугун, 5-октябр куни Фарҳод ГЭСнинг модернизациядан сўнг, янгиланган энергетик қувватда ишга туширилишига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.

    Тадбирни “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Бекзод Амирсаидов табрик нутқи билан очиб берди.

    Маросимда Сирдарё вилояти, Ширин шаҳар, Бекобод шаҳар ҳокимликлари раҳбарияти, Жамият тизим корхона ва ташкилотлари вакиллари, ҳамкор хорижий компаниялар масъуллари, гидроэнергетик муҳандислар ҳамда марказий ва ҳудудий телеканаллар, босма ва электрон ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Тадбир давомида савоб ишга қўл урилди. “Фарҳод ГЭС” унитар корхонасининг қўшимча даромадлари ҳисобидан эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ва ушбу оилаларнинг болаларига қувонч улашиш мақсадида, корхона ишчи-ходимларининг ҳамда ГЭСга яқин жойлашган маҳаллаларда истиқомат қилувчи оилаларнинг 11 нафар фарзандларига суннат тўйи маросими ўтказиб берилди. Болажонларга корхона томонидан велосипед ҳамда телевизорлар эсдалик совғалари сифатида тақдим этилди. Болажонларнинг кўзларидан порлаган қувонч базмга янада файз берди.

    Маълумот учун:

    Иккинчи жаҳон урушининг энг оғир даврига қарамасдан, Давлат мудофаа қўмитасининг 1942 йил 18 ноябрдаги қарори билан Сирдарё дарёсида 1943 йил 10 февралида Фарҳод гидроэлектр станцияси қурилиши бошлаб юборилди. Ушбу кун ГЭС қурилишининг оммавий бошланиши куни ҳисобланади. Мазкур ГЭС оммавий ҳашар йўли билан қурилган бўлиб, ҳашарга Фарғона, Наманган, Самарқанд, Бухоро, Андижон ва Тошкент вилоятларидан жами 60 мингдан ортиқ киши жалб этилди.

    ГЭС қурилишининг биринчи босқичи натижаси ўлароқ, 1948 йил 15 февралда ГЭСнинг 3 ва 4-агрегатлари ишга туширилди, Тошкент ва Чирчиқ шаҳарларига икки линия бўйлаб 110 кВ саноат токи узатилди.

     

    Иккинчи босқич якунида 1949 йил 5 апрелда 1-агрегат ва шу йилнинг 30 июнида 2-агрегат ҳам ишга туширилди.

    1951 йил 3 июль куни ГЭС тўлиқ эксплуатация учун қабул қилинди.

    Ушбу ГЭСнинг ишга туширилиши билан, мамлакатнинг электр, кимё, металлургия, кўмир ва саноатнинг бошқа соҳаларини ривожлантиришга кенг имкониятлар яратилди.

    Бу ютуқнинг яна бир муҳим аҳамиятли томони шундаки, мазкур улкан ишнинг асосий қисми Мирзачўлнинг қаттиқ иқлим шароитида ва Иккинчи жаҳон урушининг оғир йилларида бажарилди.

    1960 йил май ва август ойларида эскирган 1- ва 2-сонли немис агрегатлари 30 минг кВтгача кучлироқ янги ЛМЗ қурилмалари билан алмаштирилди.

    Айтиш жоизки, ГЭСнинг ўрнатилган қуввати 126 минг кВт бўлган.

    Замонавий босқичда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги “Ўзбекгидроэнерго акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 5044-сонли Фармонига мувофиқ “Фарҳод ГЭС” унитар корхонаси “Ўзбекгидроэнерго” АЖ таркибига кирди.

    Узоқ йиллар давомида (қарийб 70-75 йил) доимий эксплуатация қилиниши туфайли ГЭСдаги кўплаб ускуналар жисмоний ва маънавий эскирганлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги “2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора тадбирлари дастури тўғрисида”ги ПҚ-2947-сон Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16-октябрдаги “Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳридаги “Фарҳод ГЭС” УКни модернизация қилиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 827-сонли Қарорига асосан ГЭСни модернизация ва қайта техник жиҳозлаш ишлари амалга оширилди.

    Модернизация ишлари “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг ўз маблағлари 13,05 млн. евро ҳамда Россия Федерациясининг “ВЕБ” банки кредити – 45,22 млн. евро (2,35%ли ставкаси) ҳисобидан амалга оширилди.

    Мавжуд қувватни 104 МВтдан 128 МВтга ошириш, жисмонан ва маънан эскирган жиҳозларни жаҳон миқиёсидаги янги ва синалган қурилмаларга алмаштириш, ускуналарни узлуксиз жорий ва мукаммал таъмирлашга чиқаришни камайтириш, агрегатларнинг фойдаланиш муддатини 40 йилга узайтириш ва ҳар бир м3 сув сарфидан самарали фойдаланиш, мукаммал таъмирлашларни камайтириш, электр энергия таннархини пасайтириш.

    Модернизация лойиҳасида бош пудратчи ташкилот сифатида “Силовые машины” АЖ (РФ) қатнашди.

    Субпудратчи ташкилот “Энергоресурс” ҚК (ЎзР. ва РФ).

    Шартнома “якуний топшириш” (под ключ) шартига кўра лойиҳа икки босқичда амалга оширилди:

    • 1-босқич – 2019-2020 йилларда – 3- ва 1-гидроагрегатлар;
    • 2-босқич – 2021-2022 йилларда – 4- ва 2-гидроагрегатлар.

    Дастлаб, модернизациядан олдин 1- ва 2-гидроагрегатларнинг номинал қуввати 30 МВтдан, 3- ва 4-гидроагрегатларнинг номинал қуввати 33 МВтдан бўлган. Мазкур қурилмаларнинг эскирганлиги сабабли мавжуд қувват (1- ва 2-гидроагрегатлар 22 МВтдан, 3- ва 4-гидроагрегатлар 30 МВтдан) жами 104 МВтга тенг бўлган.

     

     

    Агрегатларга сув сарфи ҳам 115 м3 (1,2) ва 125 м3 (3,4) миқдорда сарфланиб, техник-иқтисодий жиҳатдан самарадорлик пасайишига олиб келган.

    Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда модернизация ишлари тўлиқ якунига етган бўлиб, 1- ва 2-гидроагрегатларнинг номинал қуввати 30,82 МВтга, 3- ва 4-гидроагрегатларники эса 33,3 МВтга етказилиб, жами 128,2 МВтга етди.

    Агрегатларга сув сарфи ҳам 107,3 м3 (1,2) ва 113 м3 (3,4) миқдорда сарфланиб, техник-иқтисодий жиҳатдан самарадорлик кўрсаткичларининг ўсишига хизмат қилмоқда.

    Модернизация давомида ОТҚ-110/35 кВ коммутация қурилмаларидан мойли ўчиргичлар замонавий элегазли ўчиргичлар билан алмаштирилди. Қайд этиш лозимки, аввалги мойли ўчиргичлар ёнғин ва портлашларга олиб келганлиги сабабли, эксплуатация харажатларини ошишига олиб келган. Элегазли ўчиргичлар эса 1 кВдан юқори ҳар қандай кучланишларда ишлаши, ўчириш-ёқиш пайтида содир бўладиган ёйсимон оловнинг ёпиқ ҳажмда, очиқ ҳавога зарарсиз ўчирилиши, нисбатан кичик вазн ва ҳажмга эгалиги, ёнғин-портлаш хавфининг йўқлиги, тез ишлаши, юқори ўчириш қобилияти, контактларининг кам емирилиши туфайли узоқ ишлаши, овозсиз ишлаши, очиқ ва ёпиқ қурилмаларда ўрнатилиш имконияти, хавфсиз эксплуатацияси ҳамда ускуналарни ишончли ишлашини таъминлаши туфайли самарали ҳисобланади.

    Модернизация ишлари давомида ГЭСнинг эски 1- ва 2-агрегатлари янгисига (100 %) алмаштирилди, 3- ва 4-агрегатлари эса тўлиқ модернизация қилинди. Модернизация жараёнида “Силовые машины” АЖ томонидан Россиянинг Ленинград металлургия заводи томонидан ишлаб чиқарилган ва қайта модернизация қилинган турбина ва генераторлар ўрнатилиб, эксплуатацияга топширилди.

    Таъкидлаш жоизки, янги агрегатларнинг эскиларидан асосий фарқи ҳар бир кВт учун сувнинг камроқ сарфланиши, бошқарув ва автоматик тизимининг замонавийлиги, узоқроқ муддатларда ишлаб, эксплуатация харажатларини камайтиришга хизмат қилиши, ва энг асосийси, хавфсиз ҳамда ишончли ишлашидир.

    Агар солиштирадиган бўлсак, эски трансформаторларда меъёр бўйича умумий 180 тонна атрофида мой сиғими бўлган бўлса, янги трансформаторлар умумий 120 тонна атрофида мой сиғимига эга. Эски трансформаторларда сизиб чиқишлар туфайли ҳар йили мой йўқотилиши ўрнини қоплаш учун қўшимча мой қуйилган. Янги трансформаторларда эса мой сизиб чиқиб, йўқотилиш ҳолатлари йўқ.

    Мой сарфини тежамкорлиги ва таъмирлашларни камайиши ҳам эски трансформаторларга нисбатан янги трансформаторларни техник-иқтисодий жиҳатдан самарадор эканлигини кўрсатади.

    Корхонада энергетика қурилмаларининг янгиланиши ҳисобига уларнинг хизмат қилиш муддати камида 40 йилга узайиши кутилмоқда. Бу эса, модернизациядан сўнг ўртача йилига 531,2 млн. кВт.соат электр энергия ишлаб чиқариш имконини беради. Бу, ўз навбатида, бугунги кунда йилига 167,3 млрд. сўмлик энергия манбаи деганидир.

    Бугунги кунда, Янги Ўзбекистон гидроэнергетика тизимида “Фарҳод ГЭС” ўзига хос салоҳиятли ўринни эгаллаб, электр энергия ишлаб чиқариш, ёш мутахассисларни тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш борасида тизимдаги илғор ГЭСлар қаторида эътироф этилмоқда.

    Мамлакатимиз гидроэнергетика соҳасининг изчил тараққиёти электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини ошириш билан бирга, янги ГЭСлар қурилаётган, модернизация қилинаётган гидротехник иншоотлар жойлашган ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, аҳоли турмуш фаровонлигининг ошиши, хонадонлар ободлиги ва нурафшонлиги, энг муҳими, Янги Ўзбекистон иқтисодиётининг янада тараққий этишига муҳим ҳисса қўшади.

    Ахборот хизмати 71 241-08-59; 90 950-17-40

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    05.10.2023, 15:06   Изоҳ (0)   9090
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Click акциясида иштирок этиш учун охирги кун

    04.10.2023, 19:30

    Aquaterm кўргазмаси бошланди: AKFA BUILD инновацион ечимларни тақдим этди ва ташриф буюрувчиларда чинакам қизиқиш уйғотди

    04.10.2023, 15:00

    AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қаторини тақдим этади

    04.10.2023, 12:00

    Тошкентда Alfraganus университети ташаббуси билан халқаро анжуман ўтказилмоқда

    04.10.2023, 10:30

    Ўзбекистонда “Beeline Academy” очилди

    03.10.2023, 19:30

    “Kapitalbank” АТБ 4 та автомобиль ва кўплаб пул мукофотлари ўйинини ўтказмоқда

    03.10.2023, 15:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.