Футбол бўйича Евро—2028 мусобақаси мезбони номи аниқ бўлди.
УЕФА матбуот хизмати Туркия футбол федерацияси турнир мезбони бўлиш учун топширган аризасини қайтариб олганини маълум қилди. Шу тариқа мусобақа мезбонлиги учун Буюк Британия ва Ирландиянинг қўшма аризаси ягоналигича қолган.
Туркия Италия билан биргаликда Евро—2032 мезбонлиги учун қўшма ариза топширади. Ушбу турнирни ўз уйида қабул қилиш учун улардан бошқа номзод ҳозирча йўқ.
Иккала турнир мезбонлиги ҳақидаги қарор 10-октябрь куни Нён шаҳрида ўтказиладиган УЕФА ижро қўмитаси йиғилишида эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Европа Чемпионатининг амалдаги чемпиони Италия терма жамоаси ҳисобланади. Евро—2020 финалида Италия Англия терма жамоасини мағлуб этганди.
Изоҳ (0)