Ҳиндистонда 92 ёшли аёл ўқиш ва ёзишни ўрганиш учун мактабга борди. Бу ҳақда India Today хабар берди.
Уттар-Прадеш штатидаги Буландшаҳр қишлоғида яшовчи 92 ёшли Салима Хон илк бор мактабга борди. У неваралари билан дарсларга қатнашди. Хон ҳозирда ўқиш, ёзиш ва ҳисоблашни ўрганган.
“Унинг ҳикояси илм олиш учун ҳеч қачон кеч эмас, деган ишончни тасдиқлайди”, — деди Таълим вазирлиги ходими Лакшми Пандей.
Салима Хон 1931 йилда туғилган ва 14 ёшида турмушга чиққан. Аёл бир умр билим олишни орзу қилган, лекин болалигида қишлоғида мактаб бўлмаган.
Ўқитувчилар дастлаб кекса аёлга дарс беришни истамаган, бироқ унинг қатъияти ва билимга ташналиги уларнинг фикрини ўзгартирган. Салима Хоннинг айтишича, авваллари набиралари уни алдаб, кўпроқ пул олган, аммо энди у ҳисоб-китобни билади. Салиманинг ортидан унинг қишлоғидаги яна 25 нафар вояга етган аёллар, жумладан, унинг икки келини ҳам бошланғич таълим олишга қарор қилган.
Изоҳ (0)