Ханчжоу—2022 ХIX ёзги Осиё ўйинлари 25 сентябрь, душанба куни давом эттирилмоқда.
Бокс бўйича Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Ҳасанбой Дўстматов Осиё ўйинларидаги иккинчи жангини қозоғистонлик Сакен Бибоссиновга қарши ўтказди. Ҳасанбой рақибини мағлуб этдиб, чорак финалга йўл олди.
Ўзбекистонлик боксчи мусобақадаги илк жангида жанубий кореялик Цехеонг Жога қарши рингга кўтарилиб, 2-раундда муддатидан аввал ғалаба қозонганди.
Изоҳ (0)