Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги “Қурувчилар” даҳасида жойлашган Inter Logistics МЧЖга қарашли омборхонада кучли портлаш содир бўлди. “Дарё” мухбирининг ҳодиса жойидан маълум қилишича, ҳозирда Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари жабрланган аҳолига ёрдам кўрсатмоқда.
Мудофаа вазири матбуот котиби Отабек Юлдашевга кўра, Сергели мудофаа ишлар бўлимида Мудофаа вазирлиги штаби ташкил этилган.
“Палаткалар ёйилиб, аҳоли учун тушлик ва кечки овқатлар тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда. Мобил госпитал ҳудудга жалб этилган — у фуқароларга ёрдам кўрсатади. Шунингдек, ҳарбий психологлар аҳолига психологик ёрдам кўрсатишни бошлади”, — дейди у.
Юлдашевнинг таъкидлашича, ҳудудга Тошкент ҳарбий округи, Қуролли Кучлар академияси ҳамда Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигининг мингга яқин ҳарбий хизматчилари жалб этилган бўлиб, улар талафот етган жойларни тозалаш билан шуғулланмоқда.
Изоҳ (0)