Қозоғистонда буғдойни автомобиль ва темирйўл орқали олиб киришга тақиқ жорий этилди. 337-сонли тегишли буйруқ Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири томонидан 25-сентябр куни имзоланган.
Чекловлар 6 ой муддатга киритилади ва буғдой импортига тааллуқлидир:
- учинчи давлатлардан ва Евросиё иқтисодий иттифоқи давлатларидан (ЁИИ) автомобиль транспортида Қозоғистон ҳудудига (11.10.23 дан);
- Қозоғистон ҳудудига темирйўл орқали учинчи давлатлардан ва ЁИИ давлатларидан (26.09.23 дан).
“Тақиқ вагонлар орқали лицензияланган элеваторларга, донни қайта ишлаш корхоналарига ва паррандачилик корхоналарига олиб кириладиган буғдойга таъсир қилмайди, шунингдек, Қозоғистон ҳудуди орқали буғдойни транзит ташиш ҳам бундан мустасно.
Кўрилган чора мамлакатнинг халқаро мажбуриятларига, жумладан, Евросиё иқтисодий иттифоқи нормаларига зид эмас.
“ЁИИ тўғрисидаги шартноманинг 29-моддасига мувофиқ, ЁИИга аъзо давлатлар, агар улар мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлса, товарларнинг ўзаро савдосида чекловлар қўллашга ҳақли”, — дея тушунтирди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
Қозоғистонда 1-сентябр ҳолатига кўра олиб келинган буғдойнинг заҳираси 3,7 миллион тоннани ташкил этди.
Изоҳ (0)