• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ким бировга чоҳ қазиса, ўзи тушади”. Собиқ Akfa университети ректори Central Asian University’даги можаро ҳақида

    Тошкентдаги Central Asian University университетида (собиқ Akfa университети) икки йиллик тайёргарлик курсларини тамомлаб, дарҳол иккинчи курсга ўқишга қабул қилинган талабалар билан боғлиқ можаро юз берганди. Олийгоҳ раҳбарияти бунда собиқ ректор — Беҳзод Жалиловни айблаганди. Беҳзод Жалилов бунга муносабат билдириб, қўйилган айбловларни асоссиз деб атади.

    Фото: Instagram / Беҳзод Жалилов

    Ўзи нима гап?

    Университетда 10—11-синф ўқувчиларига мўлжалланган Akfa University Part-Time Student курслари бўлган. 21-сентябр куни ушбу курсларни тамомлаб, бу йил иккинчи курсда ўқишни бошлаган талабалар дарсларга қўйилмаган. Ота-оналар курслар учун 40 миллион сўм (йилига 20 миллион сўмдан) тўлаганларини, шунингдек, шартнома имзолаб, ўқув йили боши учун шартнома суммасининг бир қисмини тўлаб қўйганини маълум қилган.

    Central Asian University раҳбарияти ўқувчиларни мактабда ўқиб турган вақтида университет дастурларига қабул қилишни қонунчиликка зид деб атади. Шунингдек, Беҳзод Жалилов асос солган Study for Success компанияси университет маблағларини ноқонуний ўзлаштиришда айбланди.

    Беҳзод Жалилов муносабати

    Унинг билдиришича, Study for Success 2015 йилдан бери таълим хизматларини (лицензия асосида) кўрсатиб келмоқда ва талабаларни Тошкент шаҳридаги етакчи олий ўқув юртларига ўқишга тайёрлаш билан шуғулланади.

    2021 йилдан бошлаб Study for Success республиканинг бошқа кўплаб таълим марказлари сингари университет билан меморандум ва ҳамкорлик шартномаси асосида потенсиал талабаларни университетга, жумладан, Part-time дастури доирасида тайёрлаган ҳамда қабул имтиҳонларини ташкил этган.

    “Юқорида қайд этилган ҳужжатларга кўра, Akfa университети International Foundation Diploma for Higher Education Studies дастурини (биз уни Part-time деб атаганимиздек) муваффақиятли тамомлаган талабаларга биринчи босқични ўқимасдан иккинчи босқичга қабул қилинишни кафолатлаган. Сабаби мазкур тайёргарлик курси foundation year’га тенглаштирилган.

    Akfa университети муассислари, жумладан, Жаҳонгир Абидович Ортиқхўжаэвнинг ўзи ҳам, таълим муассасасининг бошқа таълим муассалари билан ҳамкорлиги ҳақида хабардор эди. Бундан ташқари, Жаҳонгир Обидовичнинг жияни Ортиқхўжаэва К. ҳам ушбу дастурда ўқиган ва ўқиш пулини университет ҳисобига эмас, балки Study for Success МЧЖ ҳисобига тўлаган. Юқоридагиларни инобатга олсак, муассислар бундан бехабар эди, дейиш нотўғри”, — дейди Беҳзод Жалилов.

    Унинг таъкидлашича, Akfa университети ва бошқа ўқув марказлари ўртасида ҳам Study for Success компанияси билан тузилган шартномага ўхшаш ҳужжатлар имзоланган. Шартномаларга кўра, ушбу ўқув муассаларининг курсларини муваффақиятли тамомлаган талабалар Akfa университетининг 2-босқичига қабул қилинган. Бироқ янги раҳбарият томонидан ўрнатилган 2-босқичга тўғридан тўғри ўқишга қабул қилишни тақиқлаш бошқа таълим муассасаларидан Part-time дастури бўйича университетга кирган талабаларга ҳеч қандай тарзда қўлланмаган.

    Беҳзод Жалиловнинг айтишича, гарчи юридик мақомга эга ва ҳуқуқий томондан расмийлаштирилмаган бўлмаса-да, ўзини кузатув кенгаши раиси деб таништираётган Абдужаббор Абдувоҳидов билан университет бошқаруви сиёсатида юзага келган келишмовчиликлар туфайли Akfa университети ректори лавозимидан кетган. 2023 йил январь ойининг биринчи ярмида ишдан кетгандан бошлаб 2023 йилнинг 22-сентябрга қадар университетнинг янги раҳбарияти Part-time дастури бўйича ўқув марказлари билан ҳамкорлик бўйича ҳеч қандай эътироз билдирмаган.

    Қолаверса, мазкур талабалар 2023 йилнинг баҳорги семестрида университет ҳудудида ҳеч қандай тўсиқларсиз таҳсил олишган ва семестр якунида, яъни 2023 йил июнь ойида университетнинг амалдаги ректори Камрон Ғуломовнинг буйруғи билан кейинги босқичга ўтказилган ёки 2-босқичга ўқишга қабул қилинган. Мазкур буйруқ асосида Study for Success талабалари университетнинг 2-босқичига ўқишга қабул қилинганликлари тўғрисида хабардор қилинган.

    22-сентябр куни бўлиб ўтган ота-оналар билан учрашувда, Камрон Ғуломов бундай буйруқ борлигини аввал рад этган. Буйруқ унга кўрсатилгач, у нимага имзо қўйганидан хабари йўқлигини айтган. Кейинчалик эса, у буйруққа имзо алдов йўли билан олинганини айтган.

    “Аслини олганда, бу масалани янги раҳбарият фақат менинг обрўмга, Study for Success обрўсига ва ҳозирда мен фаол иш олиб бораётган янги университет ташкил қилиш бўйича янги лойиҳанинг обрўсига путур етказиш учун кўтарган. Агар уларнинг айбловлари мантиқий ва қонуний асосли бўлса, унда мантиқий савол туғилади: нега университетнинг янги раҳбарияти ишдан бўшатилганимдан бошлаб 2023 йил 22 сентябргача Part-time дастурини ёпиш ва таълим марказлари билан ҳамкорликни тўхтатиш масаласини кўтармади?” — дейди Беҳзод Жалилов.

    Унинг қайд этишича, 2022 йил ноябридан бошлаб, шунингдек, ишдан бўшатилганидан сўнг таъсисчи вакиллари томонидан ташқи экспертларни жалб қилган ҳолда университет фаолиятида қайта-қайта аудит, жумладан, молиявий аудит ўтказилган. Ушбу текширувлар натижасида ҳеч қандай қонунбузарликлар аниқланмаган.

    Университетда ишлаб юрган пайтида Абдужаббор Абдувахитов билан ўрталарида тез-тез низолар юзага келган. Шундай можаролардан бирида Абдужаббор Абдувоҳидов Беҳзод Жалиловга нисбатан беҳаё сўзларни ишлатиб, ҳамкасблар олдида шаъни ва қадр-қимматимни камситган, ҳатто жисмоний зўравонлик билан таҳдид қилган.

    Видеоси интернетда кенг тарқалган Central Asian University’да 21-сентябр куни ташкил этилган ота-оналар мажлисида Абдужаббор Абдувахитов ота-оналарни унга қарши прокуратурага ариза ёзишга чақирган ва хаттотки ота-оналарни прокуратурага олиб бориш учун автобус хизматини ташкил қилган. У, шунингдек, Беҳзод Жалилов танишларига, университет ходимларига ва Akfa бош офиси ходимларига мени жиноий муассасага (қамоққа) жойлаштирмагунча тинчланмаслигини айтган.

    “Абдужаббор Абдувоҳидов ўз алоқаларидан фойдаланиб, прокурорларни менга нисбатан жиноий иш қўзғатишга том маънода мажбурлаган. Май ойида мени прокуратура сохта айблов, яъни университет маблағларини ўғирлаш бўйича бир неча бор сўроқ қилишди. Бу айбловлар исботини топмади. Июнь ойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари менинг диний ва сиёсий экстремистик исломий ҳаракатларга алоқадорлигим юзасидан текширув ўтказдилар. Бироқ бу айблов ҳам тасдиқланмади”, — дейди Беҳзод Жалилов.

    Унинг таъкидлашича, Абдужаббор Абдувахитовнинг ягона мақсади унинг обрўйига доғ тушириш, фаолиятга зарар етказишдир. Бошқалар ишга қабул қилинмасликлари учун Абдувохитов у ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатган.

    “Абдужаббор Абдувахитовдан университет ривожига эътибор қаратишни, университет номи ўзгарганлиги сабабли бекор қилинган лицензияни қайтадан олишга, университетнинг собиқ ходимларининг лойиҳаларини ривожлантиришга қарши чиқиб, зарар-кундалик билан шуғулланмасликни сўрайман. Ёдингизда бўлсин, халқда жуда доно нақл бор: ‘Ким бировга чоҳ қазиса ўзи тушади’. Мен Абдужаббор Абдувахитов менга қўйилган асоссиз барча айбловлар ва ҳақоратлар учун омма олдида кечирим сўрашини талаб қиламан”, — дейди Беҳзод Жалилов.

    У, шунингдек, Шавкат Мирзиёевдан Ўзбекистон ҳудудида ўзи ва оиласи хавфсизлиги таъминланишини сўради.

    25.09.2023, 15:35   Изоҳ (0)   21888
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитой компанияси 10 млн долларга Андижонда қалампирни қайта ишлаш лойиҳасини ишга туширади

    25.09.2023, 14:44

    Венгриянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди 

    25.09.2023, 13:58

    Ўзбекистонда кўкйўтал касаллиги бўйича эпидемиологик вазият ҳақида маълумот берилди

    25.09.2023, 13:52

    Тошкент шаҳрида салкам 4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди 

    25.09.2023, 13:38

    Тошкентда киберхавфсизлик бўйича ўқув ва илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади

    25.09.2023, 13:29

    Қонунчилик палатаси ва Сенатга ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколати берилмоқда

    25.09.2023, 12:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.