• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Оғир дарддан рақс ёрдамида халос бўлган, бувисининг орзусини рўёбга чиқарган ва тахаллуси билан танилган Дилноза Сафарова 36 ёшда (фото, видео)

    Паризода тахаллуси билан танилган раққоса Дилноза Сафарова етти ёшида санъатга қадам қўйган. Салкам 30 йиллик тажриба унинг халқ меҳрини қозонишига сабаб бўлган. Шу билан бирга раққоса қийин кунларни ҳам бошдан ўтказган. Айрим ҳолларда бу қийинчиликлар уни санъатдан кетишга ҳам ундаган.

    “Барибир раққоса бўлмайди”

    Паризода санъатга бутунлай алоқаси бўлмаган оилада таваллуд топган. Шу боисдан ҳам ота-онаси унинг раққоса бўлишига жиддий қаршилик қилишади.

    Фото: Instagram / @parizodadancer

    — Бувим қиз фарзанд кўрсам рақс тўгарагига олиб бораман, деб ният қилган экан. Аммо қиз фарзанд кўрмагач, бор умид набирадан бўлган. Бувим беш ёшимдан бошлаб эринмай турли тўгаракларга олиб борган. Улар ичида рақсга меҳрим уйғонган. Бунинг боиси, бувимнинг ўзи санъацевар инсон бўлган ва уйга келиб ҳам машғулотларни ўтарди. Етти ёшимдан бошлаб рақс билан жиддий шуғулланишни бошлаганман. Аммо бу ота-онамга умуман ёқмаган. “Рақснинг нима кераги бор, барибир раққоса бўлмайди”, деб кўп гапиришарди. Бошланғич синфда ўқиётганимдан бошлаб, турли кўрик танловларда иштирок этардим. Мактаб дарслари ва рақс машғулотларидан шунчалик чарчардимки, ҳатто қўлимни кўтаришга ҳам кучим қолмасди. Онам иштиёқимни сўндириш учун машғулотдан қайтгач кўп иш буюрарди. “Болага раҳмингиз келсин, ҳоли қолмади”, деб бувим уришса яна мавзу рақснинг нима кераклигига бориб тақаларди. Шу орада бувим қаттиқ бетоб бўлиб қолди. Мажбурликдан машғулотларга онам олиб борди. Рақснинг қийинчилигини кўрибгина санъатга меҳри уйғонди, — дейди Паризода.

    “Раққосага ҳеч ким уйланмайди”

    Раққоса болаликдан негатив гап-сўзлар уни чарчатгани, турмушга чиқмайди деганларни уялтиришга аҳд қилгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @parizodadancer

    — “Қизингиз турмушга чиқолмайди, чунки ҳеч ким раққосага уйланмайди”, деб кўп гапиришарди. Бундай гап-сўзлардан ота-онамнинг кўнгли оғрирди. 14 ёшимдан бошлаб давлат миқёсидаги кўрик танловларда иштирок этишни бошладим. 15 ёшимда яккахон рақсим билан халқаро “Шарқ тароналари” фестивалида иштирок этганман. Ўшандан кейин одамларнинг менга бўлган муносабатлари ўзгариб, ҳавас қилишларини айтишган, — дейди раққоса Паризода.

    “Бўйинг паст, чеккароқда ўйнайвер”

    Паризода бўйи пастлиги учун тадбирларда бир оз камситилгани ҳақида ҳам эслаб ўтди.

    Фото: Instagram / @parizodadancer

    — Бўйим 162 см эди. Бу раққоса учун бир оз пастлик қилади. “Сени бўйинг паст чеккароқда ўйнайвер”, деб камситишлари кўнглимга оғир ботган. Кейин “Ҳа деб мимика ишлатма”, деб койишарди. Ҳатто, шундай пайтлар бўлганки, хореография ўқиётганимда устозлар очиқчасига “Бу рақс эмас, шу ҳам ҳаракатми?” деб қўпол гапиришарди. Аммо уларнинг ҳеч бири “Кел, сенга тушунтирай. Бундай ўйнама, мана бу ҳаракатни қилма”, демасди, — дейди Паризода.

    “Метрода ухлаб қолардим”

    Раққоса 20 ёшига қадар жамоат транспортидан фойдалангани ва у билан боғлиқ қизиқарли воқеаларни эслади.

    Фото: Instagram / @parizodadancer

    — Метрода ўқишга қатнардим, уйимиз Янгиободда, хореография билим юрти эса “Космонатлар” метросида эди. Метродан чиқиб ҳам анча масофани пиёда босиб ўтардим. Қўлимда ҳар куни камида иккита пакет бўларди. Чунки саҳна либосларини ўзимиз билан олиб келардик. Кеч қолмаслик учун шу қадар тез югурардимки, асти қўяверасиз. Айниқса концертдан қайтаётганимдаги кўринишим жуда ажойиб бўларди. Улама соч ечилгандан кейин сочларим патак бўлиб кетарди. Метрога тушишим билан кўзим илиниб кетаверарди. Ўша пайтда мен суратга тушган клиплар ойнайи жаҳонда тинмай айланаётган ва метро бекатида каттакон қилиб ўсимлик ёғининг рекламасида тушган суратим илинган экан. Кўзим илиниб бошим у ёқдан бу ёққа чайқалиб турган пайтда тўғримдаги йигитлар кулиб суратга олишаётган экан. Чўчиб уйғониб кетганман ва кўринишимдан уялганман. Ўшанда бувим жамғариб юрган пулларини бериб, илк машинамни сотиб олиб берган, — дейди раққоса Паризода.

    “Ролимдан уяламан”

    Раққоса илк клипдаги иштироки ва фильмлардаги роллари ҳақида айтиб ўтди.

    Фото: Instagram / @parizodadancer

    — Хореография олий мактабига режиссёрлар келиб, клипларга кўп таклиф этишарди. Ҳар доим турли сабабларга кўра рад этардим. Кейин бўлди, энди суратга тушаман, деб аҳд қилганман. Клипга таклиф этишган ва кийиниб борсам бир ёш йигит бу ёқдан бу ёққа ўтиб, камераларни ташиб юрибди. Аввалига эътибор бермаганман, кейин бирорта машҳур хонандани кўрмаганимдан кейин “Ўзи кимнинг клипи”, деб сўраганимда “Менинг деган”. Бу клип иккимизнинг ҳам дебютимиз бўлган. Ундан кейин Анвар Собировнинг “Сени севдим” клипида суратга тушганман. Аммо бу клипдаги иштирокимдан ҳалигача уяламан. Фильмда ҳам суратга тушганман, аммо жуда тажрибасиз бўлганим ҳозир ўзимга сезилади, — дейди раққоса Паризода.

    “Турмуш ўртоғимга ишонганман”

    Паризода 2012 йили Шерали Сафаров исмли тадбиркор йигит билан оила қурган. Санъат вакиллари орасида ҳам унинг ошиқлари кўп эди.

    Фото: Instagram / @parizodadancer

    — Бир боқишда шу инсон мени бахтли қила олишига ишонганман. Албатта, энг биринчи “Санъатимга қарши эмасмисиз?” деб савол берганман. У киши тушунаман ва қадрлайман дегандан кейин тўйга рози бўлганман. Тўйимиз махсус сценарий асосида, узоқ вақт тайёргарлик кўриб ўтказилган. Ўша пайтларда тўйлар дрон ва вертолётларда сурат олинмасди. Айнан стадионда “Маррй Ме” маросимини ўтказганмиз ва тасвирлар вертолётда юқоридан олинган, — дейди Паризода.

    “Энди санъатни йиғиштирсин...”

    Албатта, ҳар бир оиланинг ўзига яраша муаммолари ва тош-торозуси бўлади. Хусусан, Паризоданинг ижодни давом эттиришига турмуш ўртоғининг яқинлари қарши бўлишади.

    Фото: Instagram / @parizodadancer

    — Аввалига тушунмовчиликлар бўлган. “Энди санъатни йиғиштириб, фарзандли бўлиш ҳақида ўйласин, одамлар нотўғри тушунишади”, дейишган. Шунда турмуш ўртоғим билан очиқчасига гаплашиб олганмиз. Тўйдан олдинги ваъдаларини эслатганимда вазминлик билан “Майли санъатингизга қарши эмасман, аммо феъл-атворингизда бирорта ўзгариш сезсам ҳаммасига нуқта қўямиз”, деган. Санъатдан кетмаслик учун уй ишларига ҳам улгуришга ҳаракат қилганман. Сёмкадан вақтида келардим, ҳар бир дақиқам ҳам ҳисобли эди. Бора-бора турмуш ўртоғим ва оила аъзоларимни санъат оламига олиб киролдим. Қайнонам бу борада кўп ёрдам берди, — дейди раққоса Паризода.

    “Рақсдан даво топдим”

    Паризода ўзини қадрсизлангандек ҳис қилгани, саломатлигидан жиддий муаммоларга учрагани сабаб рақсдан бутунлай кетишга қарор қилган пайтлари ҳам бўлганини яширмайди.

    Фото: Instagram / @parizodadancer

    — Тадбирларда ҳамиша фаол бўлишга, ўзбек санъатини маҳорат билан кўрсатишга ҳаракат қилганман. Аммо эътиборсизлик инсонни кўнглини чўктирар экан. Саҳнадан ранжиб, ансамбл тузиб тўйларда фаол бўлишга ҳаракат қилдим. Аммо бир-икки йил аввал руҳан жуда қийналдим. Чунки бор энергияни сарфлаб рақс тушасиз, одамлар эса овқатини еб сизга эътибор ҳам бермайди. Бу ижодкор учун жуда оғир. Шундай вазиятда санъатдан кетишга ҳам қарор қилгандим. Унинг устига умуртқа поғонамда жиддий касаллик аниқлангани ҳақида ҳам айтишганди. Рости ўша пайтда шифокорларнинг огоҳлантиришига эътибор ҳам бермаганман. Аммо ҳаммаси яхшилик билан якунланди. Рақс мени оғир ҳасталикдан қутқарди. Доимий ҳаракат ва негатив ўй-фикрларни ўзидан чиқариб ташлаш ҳам кўплаб касалликларнинг олдини олар экан, — дейди раққоса Паризода.

    Паризоданинг уч нафар фарзанди бор. Эъзоза ва Саъдия онаси каби рақсга қизиқишади.

    25.09.2023, 10:56   Изоҳ (0)   23832
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Профессионал раққоса бўлади, деб ўйламаганмиз”. Паризоданинг онаси унинг болаликдаги касаллиги туфайли рақсга бергани ҳақида (видео)

    08.02.2023, 14:35

    “Рол ижро этган бўлсам-да, у ерда ўзимни кўрмадим”. Паризода Муниса Ризаеванинг “Қоп-қора” клипида суратга тушганидан хафа бўлгани ҳақида (видео)

    06.03.2023, 20:47

    “Фалаж бўлиб қоласиз, дейишганди”. Паризода умуртқа поғонасидаги хавфли касалликни рақс ёрдамида даволагани ҳақида (видео) 

    06.04.2023, 13:35

    Instagram: Луиза Расулова Истанбулдан уй олди, Юлдуз Усмонованинг мум ҳайкали очилди, Райҳоннинг “Ҳумо арена”даги концерти қолдирилди

    24.09.2023, 22:25

    Болливуд юлдузи Карина Капур 43 ёшда: Оиласидаги қаршиликларга қарамай, орзусига эришган актрисанинг ҳаёт ва ижод йўли

    22.09.2023, 18:09

    Саратонни енгган, лифтда кўзи ёриган ва оғир дардга чалинган турмуш ўртоғини парваришлаётган Саида Раметова 66 ёшда (фото, видео)

    22.09.2023, 13:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин

     

    Тавсия этамиз

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Хизматлар таклиф қилиш, бу ернинг табиати ва шароитини чет элларда кенг тарғиб этиш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 19 июн, 19:29

    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 

    Реклама | 19 июн, 19:30

    Фарғонада қайнука поччасини кетмон билан ўлдирди

    Ўзбекистон | 19 июн, 19:20

    Аббосбек Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди — инсайдер

    Спорт | 19 июн, 19:16

    Хонанда Шакира АҚШдаги мигрантларнинг оғир аҳволи ҳақида гапирди

    Лайфстайл | 19 июн, 19:00

    Тошкентда иккинчи хотинининг 11 яшар қизини зўрлаб келган блогерга ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 19 июн, 18:49

    Тошкент давлат юридик университети “ТҲЕ Импаcт Ranking — 2025” халқаро рейтингида 100 поғона юқорилаб, дунё бўйича 301-ўринни эгаллади

    Ўзбекистон | 19 июн, 18:00

    Рим папаси Лев XIV, Мадонна ва Жастин Бибер қариндош бўлиб чиқди — NYT

    Шоу-бизнес | 19 июн, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.