• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ёқилғи-энергетика ресурсларининг янги тарифлари тасдиқланди

    “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қарорга кўра, аҳоли учун 1 кВт/соат электр энергияси нархи ўзгаришсиз — 295 сўм қолади.

    I ва II гуруҳ истеъмолчилари — Навоий кон-металлургия комбинати, Олмалиқ КМК, Ўзбекистон металлургия комбинати ва уларнинг таркибий корхоналари, бюджет ташкилотлари, шунингдек, насос станциялари учун 1 кВт/соат электр энергияси нархи 450 сўмдан 1000 сўмга (2,2 марта) ошади, бошқа юридик шахслар (компаниялар) учун эса — 450 сўмдан 900 сўмгача (2 баравар).

    Овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп квартирали уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшайдиган маиший истеъмолчилар учун тариф ҳам ўзгаришсиз қолди — 147,5 сўм этиб белгиланди.

    Аҳолига етказиб берилаётган табиий газнинг бир кубометри нархи ҳам ўзгармайди — 380 сўм.

    Газни ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда, овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун бериладиган газнинг бир кубометри 660 сўм (ўзгаришсиз қолади), иситиш учун — 380 сўм (ўзгаришсиз қолади) бўлади.

    Навоий КМК, Олмалиқ КМК, “Ўзметкомбинат” ва бюджет ташкилотлари учун бир кубометр газ нархи 660 сўмдан 1800 сўмгача (2,7 баравар) оширилади. Бошқа юридик шахслар учун эса нарх 660 сўмдан 1500 сўмгача (2,3 баравар) ошади.

    Аҳоли учун суюлтирилган газ тарифи ўзгармайди — 1120 сўм.

    Шунингдек, қарор билан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида:

    • ўрнатилган газ ҳисоблаш ускуналари табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимига тўлиқ улангани ва онлайн режимда маълумотлар узатилаётгани қатъий назорат қилиб борилади;
    • ноқонуний уланиш, ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож қилиш ва ноқонуний истеъмол қилишнинг бошқа ҳолатларини, шунингдек, уларни содир этишга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш бўйича назорат тадбирлари кучайтирилади;
    • табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи келгуси олти ойда бир куб метр учун 3250 сўмдан ошиб кетмаслиги бўйича қатъий чоралар кўрилади.

    Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сув хизматларига, шаҳар йўловчилар ташиш транспортида (бундан йўналишли ва йўналишсиз таксилар мустасно) йўловчилар ташиш хизматларига янги таърифларни белгилаш тавсия этилмоқда.

    Бунда, иссиқлик таъминоти хизматларининг аҳоли учун белгиланадиган нархлари жорий куз-қиш мавсумида оширилмаслиги кўзда тутилган.

    Нархни бозор тамойилларига ўтказмасдан электр энергиясидаги муаммоларни ҳал қилиш имконсиз

    8 сентябрь куни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини муҳокама учун эълон қилганди. 

    Электр ва газ нархлари босқичма-босқич эркинлаштирилади. Сўнгги марта Ўзбекистонда газ ва электр энергияси тарифлари 2019 йилнинг август ойида ўзгарган эди. Биринчи босқичда нарх ўзгариши юридик шахсларга, тадбиркорларга ва йирик корхоналарга таъсир қилади. Аҳоли учун тарифлар ўзгаришсиз қолмоқда.

    Жаҳон банки ва халқаро мутахассислар Ўзбекистон энергетика соҳаси ислоҳотларга  муҳтожлигини бир неча бор таъкидлаган эдилар. Шу билан бирга, давлат томонидан электр энергияси ва газ соҳасидаги субсидиялар тўхтатилиб, нархлар бозор тамойилларига ўтказилмас экан, модернизация бўлмайди, узилишлар эса давом этаверади.

    Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов Ўзбекистоннинг энергетика тармоғидаги нарх сиёсати камбағаллар янада камбағалроқ, бойлар эса янада бойроқ бўлишига олиб келишини таъкидлаган эди. У Энергетика компанияларига бозорга хос бўлмаган нархларни қўллаб-қувватлаш учун ажратилаётган субсидияларни бояларни рағбатлантираётганини айтган. Бундан ташқари, тарифларнинг пастлиги сабаб энергетика компаниялари миллиардлаб зарар кўрмоқда.

    2022 йилда “Дарё”га интервью берган Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги масъуллари “Нархларни ўзгартиришни тақозо қилаётган асосий сабаб электр энергия ишлаб чиқариш, табиий газ қазиб чиқариш корхоналари ва етказиб бериш тармоқларининг эскиргани билан боғлиқ”лигини айтганди.

    16.09.2023, 15:31   Изоҳ (0)   19946
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондаги газ заправкаларда нархлар ошиб кетишининг олдини олиш бўйича қатъий чоралар кўрилиши кутилмоқда

    10.09.2023, 15:38

    2024 йилда режалаштирилаётган электр нархининг ошиши фақатгина аҳолининг бой қатламига таъсир қилиши мумкин

    11.09.2023, 13:53

    “Худо хайрингизни берсин, бу — биз қабул қилган қарор эди”. Мамаризо Нурмуродов “Марказий банк мустақиллигини йўқотибди” деган блогерга жавоб қайтарди

    16.09.2023, 15:21

    Ички ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди 

    16.09.2023, 15:10

    Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида чанг-тўзон кузатилиши мумкин

    16.09.2023, 14:22

    “Жамият қабул қилмаган қарор — нотўғри қарор”. Тадбиркорларга валюта конвертацияси бўйича ўрнатилган чеклов бекор қилинди 

    16.09.2023, 13:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.