• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Уй харидорлари алданган: вазирлик 39 кишига сотилган уй аслида якка тартибдаги турар жой экани, уни кўп қаватли уйга айлантириб бўлмаслигини айтмоқда

    “Дарё”да Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 9 та хонадондан иборат уч қаватли уй 39 нафар кишига пуллангани билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати очиқланганди. Сўнгра Бош прокуратура ахборот хизмати ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилаётганини маълум қилди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг “Дарё”га қўшимча қилишича, уй-жой харидорлари алданган. 

    Ушбу ҳолат вазирлик масъуллари томонидан жойига чиқиб ўрганилди. Аниқланишича, бу жой аслида якка тартибдаги уй-жой қуришга мўлжалланган жой бўлиб, 10 сотихли ҳовлида фуқаро Бабажоновага тегишли якка тартибдаги уй-жойлар борлиги аниқ бўлди. 2018 йилда бу жой олди-сотди шартномаси асосида Кулик Александр томонидан сотиб олинган. Шундан сўнг 10 сотих майдон ва қурилиш бинолари учун кадастр ҳужжати расмийлаштирилган. Чала қолган қурилиш ишларини тугатиш учун туман қурилиш бўлимига лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича мурожаат қилинган. Ҳужжатлар тўғрилиги сабаб, объектга якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун ижобий хулоса берилган, — дейди вазирликнинг Бош режаларга риоя этилиши устидан давлат архитектура назорати бошқармаси бошлиғи Нодир Режабоев. 
    Нодир Режабоев.
    Фото: “Дарё”

    Вазирлик вакилининг билдиришича, ҳақиқатдан ҳам Яшнобод туманининг “Гўзал” маҳалласи ҳудудида якка тартибда қурилиши мўлжалланган ва шунга рухсат этилган жойда қурилиши тугалланмаган бинолар бор. Бироқ, мазкур ҳудуддан кўп қаватли турар-жой биносини қуриш учун на вазирлик ва на унинг қуйи бўғиндаги ташкилотлари томонидан рухсатнома берилган. 

    Шаҳарсозлик кодексининг 54-моддасига кўра, аҳоли пунктлари ҳудудида объектларни бош режасиз, бошқа зарур ҳужжатларсиз лойиҳалаштириш ҳамда қурилиш ишлари тақиқланиши белгиланган. Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг 200-сонли қарорига асосан, қаватлар сонидан қатъий назар якка тартибдаги турар жойлар ичида кўп қаватли турар жойлар қурилиши тақиқланган. Шу сабабли фуқаро лойиҳадан сўнг бир неча маротаба мурожаат қилса-да, рухсат берилмаган, — дейди масъул. 

    Нодир Режабоевнинг айтишича, якка тартибдаги уй-жойлар учун мўлжалланган ҳудудларда кўп қаватли турар жойлар қурилса коммуникация тармоғи билан боғлиқ муаммолар келиб чиқади.

    Шу сабаб ҳеч қачон якка тартибдаги уй-жойлар учун мўлжалланган жойдан кўп қаватли турар-жойлар қурилишига рухсат этилмайди, — дейди масъул.

    Вазирлик масъулларининг содда қилиб тушунтиришича, Zohmir Group номли қурилиш компаниясига кўп қаватли турар-жой учун пул тўлаганлар алданган.

    Вазирликнинг қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги бошқармаси бошлиғи Элёр Комилов фуқароларга мурожаат қилиб, келажакда алданиб қолмаслик учун кўп квартирали уйдан хонадон харид қилишда қурувчилар билан ўртада тузилаётган шартномаларни тўлиқ ўқиб кўришни, керакли ҳолларда ҳуқуқшуносларга мазкур шартномани кўрсатишни, мазкур шартномаларга ўз талаб ва таклифларини ҳам киритишлари лозимлигини айтмоқда. 

    Фуқароларимиз битмаган уй-жой сотиб олаётганда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг расмий сайтидан қурувчи ташкилот ҳақида маълумот олишлари кераклигини эслатиб ўтамиз. Фуқаролар сайтдан қурилиши бошланган уй-жойларнинг қурилишга рухсат берувчи ҳужжатлари, шунингдек, лойиҳа ва экспертиза ҳужжатлари билан танишиб чиқиши мумкин. Қолаверса, фуқаролар қурилиш бошаётган қурувчининг 20 фоиз маблағга эга эканлиги, банкдан алоҳида ҳисоб рақам очганлигини кўриб, билиб олишлари мумкин бўлади. Шу сабаб қурувчининг Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг электрон платформасидан рўйхатдан ўтганлигини кўришларини тавсия этамиз, — дейди Элёр Комилов.
    14.09.2023, 18:33   Изоҳ (0)   10515
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда бир уй икки харидорга пулланди. Прокуратура нега сукут сақламоқда?

    07.10.2019, 10:34

    Қашқадарёда бир уйни икки харидорга пуллаган қурувчига нисбатан жиноят иши очилди

    08.10.2019, 09:45

    Бош прокуратура «Қашқадарёда бир уй икки харидорга пулланди» сарлавҳали мақола юзасидан баёнот берди

    14.10.2019, 19:18

    Меҳнат миграциясининг муҳожир ишчиларнинг оилавий ҳаётига таъсири. Ҳижронда қолган фарзандлар тақдири

    14.09.2023, 18:25

    Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида қатор таклифлар билдирди

    14.09.2023, 18:12

    Ўзбекистонликлар 2-октябрда ҳам дам олади

    14.09.2023, 17:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.