Япония бош вазири Фумио Кисида ҳукуматнинг деярли тўлиқ таркибдаги истеъфосини қабул қилди. Яқин соатларда янги Вазирлар Маҳкамаси таркиби эълон қилиниши керак, деб хабар бермоқда Kyodo.
Япония матбуоти хабарига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 19 аъзосидан 11 нафари алмаштирилади. Хусусан, Ташқи ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлигига янги раҳбарлар тайинланади. Бундан ташқари, ҳукуматдан беш нафар аёл кишига ўрин ажратилиши кутилмоқда, бу Япония тарихидаги энг кўп миқдор бўлади.
Январь ойида Япония ҳукумати мамлакатни ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаганди. Шундан сўнг Кисида Япония тарихида ўтган бир ярим асрдаги учинчи бурилиш нуқтасини эълон қилди. У Украинадаги уруш ҳамда Хитой ва КХДР томонидан Осиёда хавфсизликка таҳдид солаётган асосий хавфларни санаб, уларга қарши мамлакат мудофааси учун рекорд суммада маблағ сарфланишини таъкидлади.
Август ойида Фумио Кисида Япония Украинага 7 миллиард доллар миқдорда ёрдам ажратишини эълон қилди.
Изоҳ (0)