• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ким Чен Иннинг зирҳли поезди: Журналистлар транспорт сирини ошкор қилди

    Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин деярли тўрт йил ичида илк бор Россияга ташриф буюрди. Бунинг учун у ўзининг севимли транспорт тури — ҳашаматли, оғир зирҳли ва жуда секин ҳаракатланувчи поездидан фойдаланади. 

    Фото: Reuters

    Тhе Washington Post газетасининг ёзишича, Ким Шимолий Корея чегарасидан 300 мил узоқликда жойлашган Владивосток порт шаҳрида президент Владимир Путин билан учрашиш ва Россияга қурол-яроғ етказиб бериш масаласини муҳокама қилиши кутилмоқда.

    Фото: AP Photo

    2011 йилда отаси Ким Чен Ир вафотидан кейин мамлакат раҳбариятини ўз қўлига олганидан бери Ким Чен Ин Шимолий Кореядан ташқарига камдан-кам саёҳат қилади. КХДР коронавирус пандемияси даврида ўзини дунёнинг қолган қисмидан деярли узиб қўйган. 

    Шуниси эътиборга лойиқки, россиялик дипломатлар 2021 йилда ниҳоят изоляция қилинган Шимолий Кореяни тарк этгач, чегарани кесиб ўтиш учун поезд вагонидан фойдаланган.

    Кўпинча Шимолий Корея етакчиси махсус ишлаб чиқарилган поездда дунё бўйлаб саёҳат қилади.

    Фото: AP Photo

    Лаззатли таомлардан Mercedesъгача: ҳашаматли поездда нима бор?

    Шимолий Корея элитасидан ташқари озчилик Ким Чен Ин поездида саёҳат қилган. Аммо давлат оммавий ахборот воситалари фотосуратлари, саёҳатчилар ва разведка ҳисоботлари ҳашаматни тасвирлайди.

    Поезд таркиблари ташқи томондан яшил ва сариқ рангларда бўялган. Ичкаридан олинган суратларда ялтироқ-оқ интерьер, узун брифинг столлари ва текис экранли мониторлар кўзга ташланади. Айрим тасвирларда қизил чарм стуллар билан жиҳозланган хоналарни кўриш мумкин.

    Фото: Коrean News Service

    Шимолий Корея раҳбарининг сафари ҳақидаги энг батафсил маълумотлардан бири россиялик расмий Константин Пуликовскийга тегишли бўлиб, у “Шарқ экспресси” номли китобида Ким Чен Ир билан Россиянинг Узоқ Шарқига қилган сафари ҳақида ҳикоя қилган. Пуликовскийнинг китобида таомларнинг кенг танловини ўз ичига олган меню тасвирланган.

    “Рус, хитой, корейс, япон ва француз ошхоналаридан ҳар қандай таомга буюртма бериш мумкин эди”, — деб ёзган у.

     У Бордо ва Бургундия виноларидан иборат қутилар, шунингдек, тирик омар (катта денгиз қисқичбақаси) борлигини қўшимча қилган. 

    “Поезддаги саёҳатчиларни ‘кондукторлар’ сифатида таништирилган ёш қўшиқчилар хурсанд қилган”, — деган Пуликовский.

    Жанубий Кореянинг Chosun Ilbo газетасида 2009 йилда чоп этилган мақолада айтилишича, поездда бор-йўғи 90 та вагон бор.

    Баъзилари транспорт воситаларини ташиш учун мўлжалланган бўлиши мумкин: 2001 йилда Ким Чен Ир билан бирга бўлган бошқа россиялик дипломат Георгий Толорая сафарда иккита зирҳли Мерседес машинаси олиб кетилганини ёзган.

    Фото: The New York Times

    Кимнинг поезди секин ва вайронкор

    Ким поезди максимал тезликда соатига 37 миля юра олади. Бу одатда поездга ўрнатилган қўшимча зирҳ ва унинг оғирлиги билан боғлиқ.

    Толораянинг айтишича, россиялик техниклар 2001 йилда Ким Чен Ир поездини кўздан кечирганларида, Шимолий Корея етакчиси турар жой ва расмий мақсадларда фойдаланган иккита асосий поезд вагонлари остидан зирҳ плиталарини аниқлаган.

    Why Kim Jong Un Chose to Take a 2-Day Train Trip to Vietnam | Time

    Шунингдек, вагонлар совет давридан келиб чиққан, аммо кейинчалик кучли модернизация қилинган. Поезд саёҳат пайтида кўпинча хавфсизлик сабабли оммавий узилишларга сабаб бўлади. 

    2009 йилданоқ оммавий ахборот воситалари 100 га яқин хавфсизлик агентлари барча станцияларни эҳтимолий таҳдидлар бор-йўқлигига текширганини ёзган.

    Бошқа поездларнинг ҳаракатланишига йўл қўймаслик учун станцияларда электр қуввати узилиб қўйилган. Шунингдек, Совет Иттифоқида ишлаб чиқарилган Ил-76 Ҳарбий ҳаво кучларининг транспорт самолётлари ва Ми-17 вертолётларини ўз ичига олган йирик логистика ёрдам гуруҳи мавжуд.

    Битта поезд йўлларнинг хавфсизлигини таъминлаган, учинчи ва охирги поезд эса ёрдамчи ходимлар ва тансоқчиларни ташиган.

    12.09.2023, 20:50   Изоҳ (0)   16753
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зирҳли ва ёпиқ ойнали: Путиннинг махфий поезди қандай кўринишда? (фото) 

    15.03.2023, 20:36

    Бар, ҳаммом ва спорт зали: Путиннинг 75 млн долларлик зирҳли поезди қандай кўринишда? (фото)

    06.07.2023, 20:44

    Ким Чен Ин Россияда. КХДР раҳбарининг 4 йил деганда хорижга илк сафари ҳақида нималар маълум?

    12.09.2023, 14:36

    Жо Байден келаси ҳафта БМТда чиқиш қилади

    12.09.2023, 20:40

    Путин Россия янги турдаги қурол ишлаб чиқаётганини эълон қилди

    12.09.2023, 20:30

    Путин Трамп президент бўлса, урушни тугата олиши имкониятини баҳолади

    12.09.2023, 18:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.