Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин поездда Россияга йўл олди ва у ерда россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашмоқчи. Бу ҳақда Жанубий Корея оммавий ахборот воситаларига таяниб, “РБК” хабар берди.
Манбаларга кўра, Шимолий Корея етакчиси 11 сентябрь куни Пхеньян дан Россияга поездда жўнаб кетган ва у ерда Путин билан учрашиши режалаштирилган. Ким Чен Ин ҳозир чегарага яқинлашгани айтилмоқда.
Бундан ташқари, икки етакчи ўртасидаги учрашув 13 сентябрь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Россия делегациясидаги манба маълумотни тасдиқлаган. Кремль ҳам Путин таклифига асосан Шимолий Корея етакчиси Россияга келишини тасдиқлаган.
Ким Чен Иннинг Россияга ташрифи
Аввалроқ Вашингтонда Шимолий Корея етакчиси яқин кунларда Россияга бориб, президент Владимир Путин билан учрашиб, Москвага қурол етказиб бериш масаласини муҳокама қилмоқчилиги маълум қилинганди.
Хабар қилинишича, Шимолий Кореядан ташқарига камдан кам саёҳат қиладиган Ким Чен Ин зирҳли поездда Владивостокка бориши ва 10—13 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган Шарқий иқтисодий форум доирасида Путин билан учрашиши мумкин.
Изоҳ (0)