Шимолий Корея тактик ядро қуроли билан жиҳозланган янги сувости кемасини ишга туширди, маросимда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин иштирок этди, деб хабар беради “Корея Овози”.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, КХДР барча оғир сувости кемаларини модернизация қилиш ва уларни тактик ядро қуроллари билан жиҳозлашни режалаштирмоқда.
“Бу уларнинг замонавий урушда катта рол ўйнаши учун керак. Ушбу режа Корея ишчилар партиясининг VIII конгрессида баён этилган Ҳарбий-денгиз флотини мустаҳкамлаш йўналишининг бир қисмидир. Ҳарбий кемасозликни қайта тиклаш энг устувор йўналиш бўлиб, уни четлаб ўтишнинг иложи йўқ, уни амалга ошириш энг қийин шароитларда ҳам охиригача бажариш бажариш керак”, — дея Ким Чен Иннинг сўзларини келтиради радиостанция.
Қайд этилишича, тактик ядро қуроли билан жиҳозланган 841-рақамли янги “Қаҳрамон Ким Гун Ок” сувости кемасининг ишга туширилиши 6 сентябрь куни бўлиб ўтган.
Аввалроқ КХДР армияси Жанубий Кореядаги қўмондонлик пунктлари ва аэродромларга тактик ядро зарбасини бериш бўйича тақлидий машғулотлар ўтказганди. Шимолий Корея ҳарбийлари шимоли-шарқий йўналишда иккита тактик баллистик ракетани учирган, улар нишондан 400 метр баландликда ҳавода портлаган.
Изоҳ (0)