Россиянинг Кемерово вилоятини Мариинск шаҳрида Усмон Носир ҳайкали очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳайкалнинг очилишига бағишланган тадбирни Кемерово вилояти губернатори Сергей Сивилёв очиб берган. Маросимда Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов, Россия ташқи ишлар вазирлиги Новосибирскдаги шаҳри вакили Николай Афанасев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид ва бошқа ижодкорлар сўзга чиққан.
“Ҳайкал муаллифи Константин Зенич шоир Усмон Носирнинг ўзига хос сиймосини ярата олган”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси, Ўзбекистон элчихонасининг Новосибрскдаги бош консулхонаси ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари Мариинскдаги ўрмонзор қаридаги қатағон қурбонлари мозорида дафн этилган Усмон Носирнинг қабрини зиёрат қилган. Қуръон тиловат қилиниб, ўтганлар хотираси ёд этилган. Шоирнинг қабрига гуллар қўйилган.
2022 йил ноябрда Наманган шаҳрида шоир Усмон Носир таваллудининг 110 йиллиги кенг нишонланиб, унинг номи билан аталган хиёбон очилганди.
Изоҳ (0)