• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия ва Беларусь элчиларининг Нобел зиёфатига таклиф қилиниши жанжалга сабаб бўлди. Таклифномалар қайтариб олинди

    Нобел фонди раҳбарияти Нобел мукофотларини топшириш муносабати билан йил охирида Стокгольмда ўтказиладиган зиёфатга Россия, Беларусь ва Эрон элчиларига юборилган таклифномаларини қайтариб олди.

    2022 йилги Нобел зиёфати, унда Россия қатнашмаган.
    Фото: AFP

    Ташкилот баёнотида айтилишича, ушбу давлатлар вакилларини маросимга таклиф этиш қарори жамоатчиликнинг кескин муносабатига сабаб бўлган.

    1 сентябрь куни фонд бошқа давлатлар қаторида Россия, Беларусь ва Эронга таклифномалар юборилганини эълон қилганидан сўнг, бу Украинада кескин танқидга учради, Швецияда эса камида учта сиёсий партия раҳбарлари, агар юқоридаги мамлакатлар элчиларидан таклифнома қайтариб олинмаса, зиёфатни бойкот қилишини айтди.

    Шунингдек, Россия, Беларусь ва Эрон элчиларининг ҳар йили ўтказиладиган Швеция қироли зиёфатига келиши ҳам савол остида.

    Швеция қироллик оиласи вакиллари таклифни ҳайратланарли, деб атади ва қирол бундай меҳмонлар билан бир тадбирда бўлиш қанчалик мақсадга мувофиқ экани ҳақида ўйлаб кўришини қўшимча қилишди.

    Украина таклифномалар қайтариб олинишини олқишлади

    Нобел фонди уч давлатга берилган таклифномалар бекор қилинганини эълон қилганида, Украина Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили бу қарорни инсонпарварлик ғалабаси деб атади.

    Шу билан бирга, Тинчлик учун Нобел мукофоти бериладиган Норвегияда барча элчиларга, шу жумладан Россия элчиларига таклифномалар ҳамон ўз кучида қолмоқда, дейилади Нобел фонди баёнотида.

    Украина Ташқи ишлар вазирлиги Норвегияни Швециядан ўрнак олишга чақирди.

    Можаро қандай бошланди?

    Анъанага кўра, Швеция ва Норвегия ўзининг дипломатик ваколатхоналари бўлган барча мамлакатлар вакилларини Нобел мукофотларини нишонлаш учун зиёфатга таклиф қилади, бироқ ўтган йили Россиянинг Украинага тажовузи ва унинг Беларусь томонидан қўллаб-қувватланиши, шунингдек, Эронда ҳукуматга қарши намойишларнинг шафқатсизларча бостирилиши туфайли бу уч давлат зиёфатга таклиф қилинмади.

    Бу йил ташкилотчилар ушбу давлатларни таклиф қилмоқчи бўлди, фонд, ҳатто, Нобел мукофоти қадриятларини баҳам кўрмайдиганларни ҳам мулоқотга жалб қилишга интилаётганини билдирди.

    Нобел фонди ижрочи директори Видар Хелгесен ушбу уч давлатни қайта таклиф қилиш қарорини шундай изоҳлади:

    “Очиғи, дунё борган сари турли қарашдаги одамлар ўртасида мулоқот торайиб бораётган қисмларга бўлиниб кетяпти. Ушбу тенденцияга қарши туриш учун, Нобел мукофотини нишонлаш ва эркин фан, эркин маданият ҳамда эркин, тинч жамиятларнинг аҳамиятини тушуниш учун биз ҳозир таклифномаларимизни кенгайтирмоқдамиз”.

    Аммо жамиятнинг реакцияси, кутилгандек, ниҳоятда кескин бўлди. Швециялик либерал депутат Карин Карлсбро фондни хавфли прецедент яратишда айблади. Унинг сўзларига кўра, фонд “Украина маданият марказларига ракета ташлаб, болаларни ўлдиргани учун Россияни жозибали зиёфатга таклиф қилишга яшил чироқ ёққан”.

    Швеция жамоат радиосига берган изоҳида у Россия, Беларусь ва Эронни “ўз фуқароларига зулм қилаётган, ўз халқи ва қўшни давлатларга қарши уруш ва террор олиб бораётган” разил давлатлар деб атади.

    02.09.2023, 21:30   Изоҳ (0)   15121
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда Нобел мукофоти соҳиби Дмитрий Муратов хорижий агентлар реестрига киритилди

    02.09.2023, 09:50

    Россия қўшинлари миналанган майдонларга ўт қўйишни бошлади — NYT

    02.09.2023, 20:50

    Белгородга Украина дронлари ҳужум қилди, бир киши ҳалок бўлди

    02.09.2023, 20:25

    Исроилда эритреялик муҳожирлар полиция билан тўқнашди, 100 дан ортиқ одам жароҳатланди (видео)

    02.09.2023, 19:23

    Ҳиндистон Қуёшни ўрганиш учун коинотга станция учирди (видео)

    02.09.2023, 17:55

    Сингапурда янги президент сайланди 

    02.09.2023, 17:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35

    Путин Трампнинг ультиматумига жавоб қайтариб, “Орешник” ракеталари тизимли равишда ишлаб чиқарилаётганини айтди

    Дунё | 2 август, 15:25

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон | 2 август, 15:06

    Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    Саёҳат | 2 август, 14:55

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.