• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Инглиз тили ўқитувчиси 16, информатика ўқитувчиси эса 14 млн: Қашқадарёда 1000 доллардан кўп маош олаётган ўқитувчилар бор

    Қашқадарё вилоятининг Косон туманида фаолият юритувчи инглиз тили ҳамда информатика фани ўқитувчилари 1000 доллардан ҳам кўп маош олмоқда. Бу ҳақда “Дарё” мухбири хабар берди.

    Маълум бўлишича, ҳар икки ўқитувчи ҳам бир мактабда фаолият юритади.

    Айни кунда 16 миллион сўм маош олаётган Наргиза Норқулованинг меҳнат фаолиятига 10 йил тўлди. У Косон туманидаги 9-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида инглиз тили фанидан дарс бериб келади.

     
    Наргиза Норқулова.
     
    Фото: “Дарё”
    Иш фаолиятимнинг бешинчи йилида олий тоифали ўқитувчи мақомига эришдим. Шунингдек, миллий ва халқаро сертификатлардан аъло даражада ўтиб, C1 даражаси соҳибаси бўлдим. Юздан ортиқ ўқувчиларим B2, C1 даражаларини қўлга киритиб, олий таълим муассасаларида грант асосида ўқиб келишмоқда. Бундан ташқари, 10 дан ортиқ ўқувчиларим хорижнинг нуфузли давлатларидаги топ университетларда ўқийди, — дейди у.

    Ўқитувчининг айтишича, 2023 йилгача унинг ойлик маоши 11 миллион сўмни ташкил қилган.

    Ҳозирги кунда вазир жамғармаси учун белгиланган имтиҳонлардан муваффақиятли ўтганим учун ойлик маошимга яна 5 миллион сўм қўшилди. Натижада айни кунда 16 миллион сўм маош олиб келяпман, — дейди ўқитувчи.

    Косон туманидаги 9-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиси Улуғбек Маматқулов ҳам 1000 доллардан кўп маош олади.

     
    Улуғбек Маматқулов. 
     
    Фото: “Дарё”

    25 йиллик иш тажрибага эга ўқитувчи айни кунда 14 миллион сўм маош олишини айтмоқда.

    25 йиллик ўқитувчи бўлсам, сўнгги 6-7 йиллик иш фаолиятимиздаги таълимга эътибор, бизнинг 14 миллион сўмдан маош олишимизга имконият яратмоқда. Сир эмаски, бундан олдин ўқитувчилар пахта даласида кўкарарди. Бугун ҳеч қандай муболағасиз мен ўқитувчилигимдан чин маънода фахрланяпман. Ҳозир тўй-маъракаларда кўриб қолишса ҳам устоз, устоз, деб ҳурмат кўрсатишмоқда, — дейди Улуғбек Маматқулов.

    Наргиза Норқулова ҳамда Улуғбек Маматқуловлар президент Шавкат Мирзиёевнинг ўқитувчилар маошини 1000 долларга етказиш ҳақидаги ташаббусини эшитгач, аввалига ишонқирамаганини, аммо шундай имконият берилса, шу маошни олувчи биринчи ўқитувчи мен бўламан, дея ният қилганини айтмоқда.

    Ўқитувчилар маоши 1000 долларга етказилса, ўша маошни олувчи биринчи ўқитувчи ўзим бўламан, дея ҳаракатга тушдим, — дейди ҳар икки ўқитувчи бу ҳақда гапирар экан.

    Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 28 август куни бўлиб ўтган мактабларда таълим сифатини янада ошириш, ўқувчи ўрнини кўпайтириш ҳамда ўқитувчилар малакасини ошириш ва уларга муносиб шароит яратиш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистонда юқори маош олувчи ўқитувчилар сони очиқланганди. Таъкидланишича, мамлакатда 6 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача маош оладиган ўқитувчилар сони — 23 минг нафарга етган. 10 миллион сўмдан юқори ойлик олувчилар эса мингдан ошган. Яна икки мингга яқин муаллимларга Вазир жамғармасидан қўшимча устамалар тўланмоқда.

    29.08.2023, 18:15   Изоҳ (0)   19607
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ўқитувчининг обрўси ошса, мактабнинг обрўси ошади, илмнинг, таълим-тарбиянинг қадри кўтарилади” — Шавкат Мирзиёев

    28.08.2023, 16:39

    “Биз ўзлигимиз, урф-одатимизни тиклашимиз керак-ку”. Шавкат Мирзиёев ўқитувчилар обрўсини кўтариш ҳақида гапирди

    28.08.2023, 17:21

    Шавкат Мирзиёев мактаб директорларининг ойлигини ошириш бўйича топшириқ берди

    28.08.2023, 17:32

    Тошкентда Божхона расмийлаштируви маркази ишга тушди (фото)

    29.08.2023, 17:59

    “Ҳудудий электр тармоқлари” 15,2 млн сўмга бир дона шахмат харид қилди

    29.08.2023, 16:48

    Ўзбекистонда шаҳарлараро автобус йўналишларида кўрилган зарарни қоплашга 7,3 млрд сўм субсидия ажратилди

    29.08.2023, 16:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.