• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Карьера

    Дунёдаги энг бадавлат аёллар қандай кўринишга эга? (фото)

    Кўпчилик миллиардер аёл ҳақида эшитганда дарҳол энг сўнгги урфда кийинган, мукаммал соч турмаги ва макияждаги аёлни тасаввур қилади. Forbes маълумотларига кўра сайёрадаги энг бой аёллар қандай кўринишга эга эканлигини кўрамиз.

    L'Oreal меросхўри — Франсуаза Беттенкюр-Меерс

    2023 йилда Forbes рўйхатининг биринчи ўрнини L'Oreal косметика компанияси асосчисининг набираси Франсуаза эгаллади. Унинг бойлиги 80,5 миллиард долларга баҳоланмоқда. Меросхўр ҳашаматли ҳаётидан бутунлай воз кечади ва ўзини болаларини тарбиялашга, пианино чалишга ва Библияга шарҳлар ёзишга бағишлайди. Суратдан 70 ёшли миллиардер визажист ва сартарош хизматларидан фойдаланмаслигини кўриш мумкин. Енгил макияж, ёйилган ёки оддий қилиб йиғилган соч, пиджак ва ёрқин рангдаги шарф — миллиардер аёл одатда шундай юради.

    Фото: Ижтимоий тармоқ

    Энг бой бева аёл — Жулия Кох

    Эрининг ўлимидан сўнг Жулия болалари билан Koch Industries компаниясининг 42 фоизини мерос қилиб олган. Аммо аёл ҳаётида бой бизнесмен пайдо бўлишидан олдин мода оламида ўз карьерасини қураётган эди. Миллиардер моделер Адолфо Сардиниянинг шахсий ёрдамчиси бўлиб ишлаган, Меt Gаlа’да иштирок этган, кейинроқ Vogue бош муҳаррири Анна Винтур билан ҳамкорлик қилган. 61 ёшли меросхўр ҳозирда Коch Industries директорлар кенгашини бошқаради ва сокин ҳаёт тарзини олиб боради.

    Фото: Ижтимоий тармоқ

    Шуниси эътиборга лойиқки, Жулия мунтазам равишда гўзаллик салонига ташриф буюради, замонавий косметологиянинг барча муолажаларидан баҳраманд бўлади. Тадбирларга ҳар доим қиммат брендларда кийинади. Оригинал ва нафис либосларидан унинг бадавлат аёл экани дарҳол билинади.

    Улгуржи ва чакана савдо компанияси асосчисининг қизи — Элис Уолтон

    Отасининг Walmart компанияси акциялари ўсганидан сўнг Уолтоннинг бойлиги 56,7 миллиард долларни ташкил қилди. Университетдан сўнг Элис компанияда ишлай бошлайди ва карьера зинапоясидан кўтарилади. Аммо тез орада миллиардер аёл бизнесдан чарчайди ва от боқадиган ранчога кўчиб ўтади. Ўшандан бери Элис Уолтон Walmart бизнесида иштирок этмайди. Ижтимоий тадбирларда миллиардер камдан кам кўринади ва камтарона кийинади.

    Фото: Ижтимоий тармоқ

    “Ширин ҳаёт” соҳибаси — Жаклин Марс

    1911 йилда Франклин Маrs ширинлик компаниясига асос солади, шу туфайли бугунги кунда унинг набираси Жаклин энг бой аёллар рўйхатида турибди. Ҳозирда ҳам миллиардер аёл оилавий тадбиркорлик ва хайрия жамғармасини ривожлантиришда фаол иштирок этмоқда. 2023 йилда Жаклиннинг бойлиги 38,3 миллиард долларга баҳоланди. Миллиардларнинг эгаси Маrs брендининг элчисига ўхшайди: ёрқин макияж, қуёшда тобланган юз, қулоқ ва бўйиндаги қимматбаҳо олмослар, гулли кийимлар уни бошқалардан ажратиб туради.

    Фото: Ижтимоий тармоқ

    Сиёсатдаги кучли аёл ва казино эгаси — Мириам Аделсон

    Мириам Аделсон дунёдаги энг кучли сиёсий аёллардан бири ҳисобланади, у 2012 йилги сайловлар учун 41,5 миллион доллар ажратган. Шунингдек, исроиллик аёл дунёдаги энг йирик казино тармоқларидан бири — Las Vegas Sands корпорациясининг ҳаммуассиси ҳисобланади. 2023 йилда Мириамнинг бойлиги 35 миллиард долларга баҳоланди. Бундан ташқари, у турмуш ўртоғи билан биргаликда гиёҳвандликка қарши тадқиқот ва даволаш клиникасига асос солган, бу ҳозирда дунёдаги энг йирик клиника ҳисобланади.

    Фото: Ижтимоий тармоқ

    Миллиардер ҳар доим қимматбаҳо матолардан тикилган чиройли костюмлар, текис қилиб ёйилган соч, ингичка гардишли кўзойнак ва ним табассум билан кўчага чиқади.

    “Ҳаммасига ўзим эришганман” — Рафаэла Апонте

    Бугунги рўйхатда ўз миллиардларини мустақил ишлаб топган биринчи аёл — Рафаэла Апонте. Италиялик ишбилармон аёл ва унинг турмуш ўртоғи Жанлуижи Апонте МСS юк ташиш компаниясининг ҳаммуассиси ҳисобланади. Эр-хотин шахсий ҳаёти каби бизнесини ҳам реклама қилмайди. Рафаэла кемаларнинг ички дизайни билан шахсан шуғулланади. Миллиардер камдан кам ҳолларда омма олдига чиқади. Чиққанда ҳам катта олтин тақинчоқлар, ёрқин рангга бўялган кўзлар ва қора либос — ҳақиқий италянча услубни афзал кўради.

    Фото: Ижтимоий тармоқ

    Германиянинг энг бой аёли — Сюзанна Клаттен

    2023 йилда Сюзанна немис автомобиль ишлаб чиқарувчи BMW’нинг 19 фоиз улушига эгалик қилади, уни ота-онасидан мерос қилиб олган. Шунингдек, у Алтана кимё компаниясига эгалик қилади, бу ҳам унинг капиталига таъсир қилади. Энг бой немис аёлининг умумий бойлиги 27,4 миллиард долларни ташкил қилади. 61 ёшли Сюзанна қисқа соч турмагини ёқтиради, бизнес костюмлари ва юмалоқ сирғаларни афзал кўради. Немис аёли косметик хизматлардан фойдаланади ва тўғри овқатланади, чунки барча фотосуратларда нозик кўринади.

    Фото: Ижтимоий тармоқ

    “Карьерасини машаққат билан қурган” — Жина Рейнхарт

    Жина бизнесда провокатор ҳисобланади, чунки у кўпинча турли вазиятлар ҳақида жуда қаттиқ гапиради ва қатъий турмуш тарзини тарғиб қилади. Отаси Hancock Prospecting Group темир рудаси бизнесини қурган. Аммо оила бошлиғи вафотидан кейин компаниянинг миллиардлаб долларлик капитали атиги 125 миллионни ташкил этган. Жинанинг дадаси яна уйланади ва янги севгилиси бошини шу қадар айлантирадики, Ланг Ханкок бизнесидан воз кечади. Жина бир неча йил ичида уни 29,17 миллиард долларга кўтаради. У ўз фарзандларининг ҳеч бирида бизнесининг муносиб давомчисини кўрмайди, шу сабаб уларнинг меросга эга бўлиш санасини 2068 йилда — тўнғич ўғли 92 ёшга тўлганда деб, белгилаб қўйган.

    Фото: Ижтимоий тармоқ

    Узоқ давом этган суд жараёнлари Жина бойлигининг чорак қисмини йўқотишига олиб келди. 2023 йилда бойлиги 27 миллиард долларга баҳоланди. Бадавлат австралиялик ўзининг ташқи кўринишига эътибор бермайди: табиий қариш ва оқарган сочлар, енгил-елпи макияж ва мос тушмайдиган кийимлар. Кўринишидан, у ўзини бизнесга 100 фоиз бағишлаган кўринади.

    Ажрашгандан сўнг миллиардерга айланган аёл — Маккензи Скотт

    Amazon интернет-дўконининг асосчисидан ажрашганидан сўнг Маккензи Скотт 24,4 миллиард долларни қўлга киритади. Собиқ эри билан миллиардер бизнес қуришнинг бошиданоқ бирга бўлиб, унинг ўнг қўли эди. Маккензи бутун умри давомида ёзувчи бўлишни хоҳлаган, ҳатто “Лютер Олбрайтнинг судланиши” дебют романи учун Америка китоб мукофотини қўлга киритган. Бироқ у китобини собиқ эрининг платформасида нашр этишдан қатъиян бош тортади. 53 ёшли миллиардер тадбирларга классик либосларда боради, бу эса унинг қоматини таъкидлайди. Кундалик ҳаётда эса папараццилар миллиардерни спорт костюмлари ва ҳеч қандай макияжсиз юрганини кўп бора суратга олган.

    Фото: Ижтимоий тармоқ

    Рўйхатдаги охирги фахрий ўрин — Ирис Фонтбона

    Ирис Фонтбона Лотин Америкасидаги энг бой аёл, чунки саноатчи эри вафотидан кейин у бутун меросга эгалик қилади. Металлургия компаниясидан ташқари, Ириснинг бойлиги Хорватиядаги иккита меҳмонхона тармоғи, транспорт компаниялари қимматли қоғозлари ва турли акцияларни ўз ичига олади. Миллиардер ҳозирда 81 ёшда ва у компания ишлари билан шуғулланишда давом этмоқда. Ирис барча тадбирларда унинг миллиардер мақомини аниқ тасдиқлайди — табиий гўзалликни, замонавий образларни ва рангларнинг қизиқарли комбинациясини, нафис заргарлик буюмларини таъкидлайдиган макияж бунинг исботи. Миллиардернинг бойлиги 23,1 миллиард долларга баҳоланди.

    Фото: Ижтимоий тармоқ
    29.08.2023, 18:42   Изоҳ (0)   25591
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Захира” фарзанд, тўрттагача исм, махсус агент сифатида ишлаши мумкин бўлган энагалар — Қироллик меросхўрларининг туғилиши ва тарбияси билан боғлиқ энг ноодатий ан...

    14.08.2023, 09:43

    “Монархни ўлдиринг”: Британия қироллик оиласига уюштирилган энг шов-шувли суиқасдлар

    21.08.2023, 17:45

    Ғайриоддий монархия: Япония қироллик протоколининг 6 та энг ғалати қоидаси

    23.08.2023, 16:57

    Нуфузли инвесторларни чув туширган талаба қиз: 19 ёшли Элизабет Холмс қандай қилиб Американинг асосий фирибгарига айланди?

    29.08.2023, 09:46

    100 билан юзлашганлар: Қироллик оилаларининг узоқ умр кечираётган вакиллари (фото)

    01.08.2023, 20:35

    Собиқ маҳбус, раққоса, қора белбоғ соҳибаси — Дунё тарихида из қолдирган 10 нафар аёл президент (фото)

    08.07.2023, 15:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.