Тошкентнинг уч тумани Миробод, Яшнобод ва Сергелининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, таъмирлаш ишлари туфайли 2023 йил 25 август куни соат 09:00 дан 18:00 гача Миробод, Яшнобод ва Сергели туманларининг айрим ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
- Миробод тумани: “Файзиобод” ва “Оқ уй” маҳаллалари
Аҳоли хонадонлари сони — 1 520 та;
Улгуржи истеъмолчилар сони — 7 та. - Яшнобод тумани: Илтифот, Донишманд, Хосиятли, Жарқўрғон, “Янги давр”, “Аслобод” маҳаллалари;
Аҳоли хонадонлари сони — 4 270 та. - Сергели тумани: “Маданият”, “Халқобод”, “Бирдамлик”, “Шукрона” маҳаллалари
Аҳоли хонадонлари сони — 5 382 та;
Улгуржи истеъмолчилар сони — 32 та.
Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўради.
Изоҳ (0)