Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 24 августда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 22,38 сўмга пастлаб, 12 067,55 сўм бўлди. Евро 140,26 сўмга тушиб, 13 045,02 сўм бўлди. Рубль 0,57 сўмга пастлаб, 127,86 сўмни ташкил қилди.
Бундан аввал доллар курси икки кунлик кўтарилишдан сўнг тушиб, 12 089,93 сўмни ташкил қилганди. Евро ҳам пастлаб, рубль кўтарилганди.
Мамлакатда доллар курси 10 августдан буён 12 минг сўмдан юқори бўлиб турибди.
Изоҳ (0)