Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев таклифига биноан 22—23 август кунлари давлат ташрифи билан Озарбайжонда бўлади.
Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, ташриф дастурида олий даражадаги музокаралар ҳамда икки мамлакат етакчилари иштирокидаги бошқа тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Кун тартибидан Ўзбекистон—Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Музокаралар якунида икки томонлама битимлар қабул қилиниши режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев 2023 йил 1 март куни Илҳом Алиевнинг таклифига биноан Озарбайжонга амалий ташриф билан борганди. Президент Бокуда Қўшилмаслик ҳаракатининг дунёда пандемиядан кейинги тикланиш масалаларига бағишланган саммити ялпи сессияда иштирок этганди. Озарбайжон президенти билан учрашув ўтказиб, икки томонлама аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилганди.
Изоҳ (0)