Ўзбекистонда никоҳ ёшига етмаган фарзандини турмушга берган ота-она жавобгарликка тортилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги эслатиб ўтди.
Маълум қилинишича, ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёки уйлантириш 4 миллион 950 минг сўм жарима солишга сабаб бўлади.
“Ушбу қилмиш маъмурий жарима қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади”, — дейилади вазирлик хабарида.
Маълумот учун, республикада никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланган.
Аввалроқ Ўзбекистонда январь—июнь ойларида жами 98 минг 700 та никоҳ тузилгани, бунда аёллар ўртача 23 ёшда, эркаклар 28 ёшда никоҳланаётганини хабар қилганди.
Изоҳ (0)