Тошкент шаҳар автобус чиптачиси талабанинг ID картасини олиб қўйгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Унга кўра, ушбу қоидабузарлик 4-Автобус саройи филиалига бириктирилган, давлат рақами 01 063 NКА бўлган 57-сонли Олой бозори бекати—Эркин қўрғони автобус йўналиши чиптачиси К.А томонидан амалга оширилгани аниқланди. “Шаҳар йўловчилар транспорт тўғрисида”ги қонуннинг 25-моддасига мувофиқ, йўловчилар имтиёзли юриш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни олиб юришлари ва кўрсатишлари мажбурий этиб белгиланган.
Қайд этилишича, ҳозирда айрим университет ва институтларда талабалик гувоҳномаси ID карта кўринишида берилаётгани ва ушбу ID карталар ҳам талабалик гувоҳномаси сифатида тенг кучга эгалиги муносабати билан, талабанинг ID картасини ноҳақ тортиб олгани ҳамда йўловчи ташиш қоидасини бузиб, ўз хизмат вазифасини тўғри бажармагани сабабли мазкур чиптачи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Изоҳ (0)