Тошкент шаҳар Учтепа туманида йўловчи автобуси ва Spark иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 10 август куни соат 16:20 ларда Учтепа тумани ТҲАЙ—Пойгоҳ кўчалари кесишмасида 60 ёшли А.Т. бошқарувида бўлган Yutong русумли автобус ҳамда 34 ёшли Р.Б. бошқарувида бўлган Spark русумли автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан олдин пойтахтда электробус билан боғлиқ бир нечта йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилганди. Хусусан, 8 июнь куни Учтепа туманида йўловчи электробуси ва Lacetti тўқнашиб кетган, 5 июнда эса Яккасарой тумани Шота Руставели—Глинка кўчалари кесишган чорраҳада Lacetti, Malibu-2 ва Yutong русумли электробус иштирокида ҳам ЙТҲ юз берган эди.
Изоҳ (0)