Гавайидаги ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган жами иқтисодий зарар 8 миллиард доллардан 10 миллиард долларгача бўлиши мумкин. Бу ҳақда MarketWatch хабар берди.
Ушбу ҳисоб-китобларга суғурталанган ва суғурталанмаган йўқотишлар киради, дея таъкидлайди компания.
Ёнғинлар нафақат минтақа аҳолиси, уларнинг мулклари ва корхоналарига бевосита зарар етказди, балки келажакда туризмга ҳам салбий таъсир ўтказади, дейилади ҳисоботда.
Компания июль ойида АҚШнинг шимоли-шарқида содир бўлган сув тошқинидан кўрилган зарарни 3-5 миллиард долларга баҳолаганди.
Гавайидаги асосий суғуртачи компанияларга State Farm Insurance, Berkshire Hathaway, Тоkiо Мarinе, USAА ва Allstate Corp киради.
Охирги маълумотларга кўра, Гавайидаги ўрмон ёнғинлари оқибатида камида 55 киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)