Теннис бўйича 31-Жаҳон ёзги универсиадаси 28 июль куни Хитойнинг Жануби-ғарбидаги Сичуан провинциясининг Ченгду шаҳрида бошланган эди.
Унда турли мамлакатлардан, шу жумладан, Ўзбекистондан келган теннисчилар ҳам иштирок этди.
Ҳамюртимиз Сергей Фомин халқаро теннис мусобақасида Ўзбекистон жамоаси ҳисобига бронза медалини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Ушбу натижани теннисчимизнинг халқаро турнирдаги навбатдаги ғалабаси деб эътироф этиш мумкин.
Ўзбекистон теннис федерациясини қўллаб-қувватлашда ва мамлакатимизда теннисни ривожлантиришда “Ўзмиллийбанк” АЖ муҳим рол ўйнайди.
Ушбу ҳамкорликнинг натижаси теннисчиларимизнинг турли халқаро турнирлардаги ютуқларидир.
Биз теннисчиларимизга халқаро спорт мусобақаларда омад ва ғалабалар тилаймиз.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)