Қирғизистонда ўзбекистонлик ишчи янги қурилаётган президент администрацияси биносидан қулаб тушди. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.
6 август куни маҳаллий вақт билан соат 15.00 атрофида 102 хизматига Чингиз Айтматов кўчасида қурилаётган бинода қурилиш ишлари пайти ишчи йиқилиб тушгани ҳақида қўнғироқ келиб тушган.
Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази директори ўринбосари Егор Борисовга кўра, жабрланувчи 4-сонли Бишкек шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган. У 1993 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси экани маълум бўлган.
Ҳозирда жабрланувчи реанимация бўлимида даволанмоқда. Ҳолат юзасидан тергов бошланган, керакли текширувлар тайинланган.
Изоҳ (0)