Англия Суперкубогида “Арсенал” ва “Манчестер Сити” клублари 6 август, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди. Иккинчи бўлимда эса “шаҳарликлар” ҳисобни очди. 77-дақиқада Коле Палмер ажойиб зарба билан лондонликлар дарвозасини ишғол қилди. 90+11-дақиқада эса Леандро Троссард мувозанатни тиклади. Ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди.
Пенальтиларда эса “канонирлар” 4:1 ҳисобида зафар қучди.
Шу тариқа “Арсенал” Англия Суперкубоги ғолибига айланди.
Англия Суперкубоги—2023
6 август, якшанба
“Арсенал” — “Манчестер Сити” 1:1
Голлар: 0:1 – 77 Палмер, 1:1 — 90+11 Троссард.
Пенальтилар серияси: 4:1
“Арсенал”: Рэмсдейл, Уайт, Габриэль (Смит-Роу, 87), Салиба, Тимбер (Тирни, 76), Парти, Эдегор, Райс (Нкетиа, 81), Ҳаверц (Фабиу Виэйра, 87), Сака, Мартинелли (Троссард, 75).
“Манчестер Сити”: Ортега, Уокер, Стоунз, Рубен Диаш, Аканжи, Ковачич (де Брюйне, 64), Грилиш (Фоден, 58), Бернарду Сильва, Родри, Ҳоланд (Палмер, 64), Альварес.
Огоҳлантиришлар: Парти (8), Артета (17), Ҳаверц (27), Альварес (31), Габриэль (66).
Изоҳ (0)