Афғонистон ҳукумати нефть сифати пастлиги сабабли 67 та цистернадаги нефтни Ўзбекистонга қайтариб юборди. Бу ҳақда Афғонистоннинг стандартлаштириш бўйича миллий идораси маълум қилди.
![](/static/2023/zulfiya/photo_2023-08-06_19-43-38.jpg)
“Миллий стандартлар агентлиги биринчи марта сифат муаммоси туфайли 67 та нефть танкерини Ўзбекистонга қайтарди”, — дейилади хабарда.
Афғонистонда паст сифатли нефть импортининг олдини олиш учун жиддий чоралар кўргани қайд этилган. Жумладан, 100 минг цистерна нефть маҳсулотлари сифати текширилиб, улардан 2 мингтаси қайтарилган. Afghanistan International ташкилоти ўзининг антиэрон кампанияси доирасида улар Эронга қайтарилганини ёзади.
Изоҳ (0)