• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳукумат комиссияси “новостройка”га пул тўлаб куйган фуқаролар муаммосини ҳал этиш бўйича 2 та таклифни берди

    Бош вазир Абдулла Арипов Тошкент шаҳрида Aziya Invest Favorit МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардаги хонадонларнинг фуқароларга сотилиши юзасидан келиб чиққан низоли вазият қатнашчилари билан учрашув ўтказаётгани тўғрисида хабар берилганди. Учрашувда жабрланган фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан Ҳукумат комиссияси томонидан Бош прокуратура билан ҳамкорликда 2 та ҳолат бўйича қуйидаги таклифлар билдирилди.

    Фото: Бош вазир матбуот котиби

    Биринчи ҳолат бўйича:

    • Амалдаги вазият: Aziya Invest Favorit МЧЖ томонидан 1 106 нафар фуқаро билан умумий майдони 61 минг 766 квадрат метр бўлган хонадонни сотиш бўйича шартномалар имзоланган ва фуқаролар томонидан 163,4 миллиард сўм нақд пул тўланган.

    Бугунги кунга қадар 1 106 нафар фуқародан 1 060 нафари Бош прокуратуранинг тергов гуруҳи томонидан жабрланувчи сифатида сўроқ қилиниб, шартнома ва тўлов квитансияларининг ҳаққонийлиги ўрганилган. Қолган 46 нафар фуқаро ҳали терговчиларга келиб учрашмаган (сўроқ қилинмаган). 1 106 нафар фуқародан 321 таси (29 фоиз) шартномада кўрсатилган сумманинг 100 фоизини, 202 нафари (18 фоиз) 70 фоиздан юқори қисмини, 298 нафар (27 фоиз) фуқаро 50 фоиздан – 70 фоизгача қисмини, 228 нафар (21 фоиз) фуқаро 30 фоиздан – 50 фоизгача бўлган қисмини, 51 нафар (5 фоиз) фуқаро 30 фоизгача бўлган қисмини тўлаган. 6 нафар фуқаро умуман пул тўламаган.

    Муаммони ҳал қилиш юзасидан таклифлар:

    I вариант:

    Лойиҳа ишлари – топшириққа мувофиқ муаммони ҳал қилиш учун Бектемир тумани “Ийк ота” массивидан 11,4 гектар бўш ер майдони танланди ва 1-босқичда ушбу ер майдонининг 4,4 гектарига умумий майдони 61 минг 766 квадрат метр бўлган 1 минг 104 хонадонли 16 та 9 ва 12 қаватли темир-бетон қуйма монолит типдаги уйлар қуриш бўйича лойиҳа таклифи тайёрланди.

    Инфратузилма билан таъминлаш – қуриладиган уй-жойларнинг таннархини арзонлаштириш мақсадида массивнинг муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилиши ва ободонлаштириш ишларини республика бюджетидан амалга ошириш таклиф этилади.

    Шунингдек, массив ҳудудида маҳаллий бюджетдан ажратилаётган 29 миллиард сўм маблағ ҳисобидан 990 ўринли умумтаълим мактаби жорий йилда фойдаланишга топширилади. Бундан ташқари ушбу массивда боғча ҳам қурилади.

    Қурилиш ишлари – мазкур ҳудудда кўп қаватли уйларни қуриш учун соҳадаги йирик пудрат ташкилотларининг таклифлари қабул қилинди. Улар орасидан “Ўзшаҳар қурилиш инвест” компанияси, “Янги замон” МЧЖ, Gold step invest МЧЖлар танлаб олинди.

    Кўп қаватли уй-жойлар қурилиши лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, экспертизадан ўтказиш ишлари 2023 йил 1-октябрга қадар якунланади.

    Қурилиш ишларини лойиҳа ишлари билан параллел равишда олиб боришга рухсат берилса 2023 йил 10 августдан бошлаб юборилади ва уйлар 2024 йил якунига қадар тўлиқ фойдаланишга топширилади.

    Ҳукумат комиссиясига жабрланган фуқароларга қуриб бериладиган уй-жойларнинг 1 метр квадрати нархи 6 миллион сўмдан ошмаслиги топширилди.

    Қуриб битказилган уй-жойларни жабрланган фуқароларга тақсимлаш:

    • аввалги пудрат ташкилоти билан тузилган шартномага асосан 100 фоиз пулини тўлаган (320 нафар) фуқароларга беғараз берилади;
    • шартномага асосан белгиланган маблағнинг бир қисмини тўлаган фуқароларга ҳам уй берилади, лекин шартномадаги хонадон майдонининг тўланмаган қисмига ҳар бир квадрат метр майдон учун қўшимча тарзда тўлов қилишади;
    • жабрланувчи фуқаролар томонидан аввалги пудрат ташкилоти билан тузилган инвестиция шартномасига асосан сотиб олинган хонадоннинг умумий квадрат метри ўзгарган тақдирда, унинг ошган қисми бўйича ҳар бир квадрат метрга қурилиш таннархида қўшимча тўлов амалга оширилади.

    Пулини қайтариб олиш истагида бўлган фуқароларга тўлаган пул маблағлари тергов-суд жараёнлари якунлангандан кейин пудрат ташкилотининг давлат фойдасига тергов жараёнида хатланган мол-мулкларни сотиш эвазига тушган маблағлар ҳисобидан қайтариб берилади (тергов ва суд жараёнлари муайян вақт олиши мумкин).

    II вариант:

    Лойиҳа ишлари – “Ийк ота” массивидан 11,6 геткар бўш ер майдонида 2 та босқичда умумий майдони 226 минг квадрат метр бўлган 3 120 хонадонли 34 та 9, 12 ва 16 қаватли темир-бетон қуйма монолит типдаги уйлар қуриш бўйича лойиҳа таклифи тайёрланди.

    Инфратузилма объектлари республика бюджетидан қилиб берилади (113 миллиард сўм).

    Қурилиш ишлари – “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК, “Янги замон” МЧЖ, Gold step invest МЧЖ томонидан қурилади. Қуриб битказилган уй-жойларни жабрланган фуқароларга тақсимлаш 1-вариантдаги каби амалга оширилади.

    Назорат тизими – уй-жой лойиҳаси ва қурилиш ишларига қурилиш ва коммунал хўжалик вазирининг ўринбосари Даврон Одилов ҳамда қурилиш ишларининг сифатига Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси раҳбари Козим Тўлаганов масъул бўлади.

    Қурилиш ишлари якунига етказилгунга қадар Ҳукумат комиссияси доимий назорат қилади ва муаммоли масалаларни ҳал қилиб боради.

    Иккинчи ҳолат бўйича:

    Амалдаги вазият: Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2018 йил 2-октябрдаги 1404-сон қарори билан Яшнобод тумани, Иззат кўчаси, 58-уй манзилида жойлашган “Сувсоз” ДУКга қарашли ҳудуддан 5,2 гектар ер майдони 1 120 та хонадонли 8 та 7 қаватли уй-жойлар қуриш учун Aziya Invest Favorit МЧЖга ажратилган.

    Бугунги кунда пудрат ташкилоти ажратилган 5,2 гектар ер майдонида 1 минг 513 та хонадонли 8 та 7 қаватли (мансарда билан биргаликда) уй-жойлар қурилиши олиб борилиб, 4 тасида (3, 4, 5, 6-уйлар) қурилиш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилган.

    Қолган 4 та уйда (1, 2, 7, 8-уйлар) қурилиши тугалланмасдан қолган. Ҳозирда пудрат ташкилотининг бошқа мол-мулкини сотиш орқали тушган маблағлар ҳисобидан ушбу 4 та уйда қурилиш ишлари давом эттирилмоқда (ўртача 90 фоизга бажарилган).

    Юзага келган муаммо:

    1 минг 513 та хонадондан 1 минг 409 таси бўйича фуқаролар билан инвестиция шартномалари тузилган бўлиб, атиги 260 та фуқарога кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб берилган холос. Қолган 1 минг 162 та хонадон муаммоли бўлиб турибди;

    жами 608 та хонадон фуқароларни хабардор қилмасдан пудрат ташкилоти раҳбари Х. Ҳатамов томонидан ўзига тегишли 17 та тадбиркорлик субъектига 8 та банкдан турли мақсадларда ажратилган 211 млрд сўм кредит маблағлари учун гаров таъминоти сифатида қўйиб юборилган.

    • Шундан, 122 та хонадон банк балансига олинган, 112 та хонадон банк балансига олиниб сотиб юборилган, қолган 374 та хонадон банкда гаровда турибди;
    • 133 та хонадон 2 та шахс (якка тадбиркорлар ва фуқаролар) номига шартнома берилиб, сотиб юборилган;
    • 72 та хонадон солиқ органларида тақиқда бўлгани учун кадастр расмийлаштирилмаган;
    • 459 та хонадонда қурилиш ишлари якунига етказилмаган.

    Бундан олдин Aziya Invest Favorit МЧЖнинг 34 фоизига эгалик қилган Хайрулла Ҳатамовга нисбатан уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилгани тўғрисида хабар берилганди. Унга ва оила аъзоларига тегишли бўлган 200 миллиард сўмлик мулклари хатланган.

    05.08.2023, 12:44   Изоҳ (0)   13215
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида 1,3 млрд сўмдан ортиқ электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган кўп қаватли уйлар аниқланди

    05.08.2023, 12:25

    Aziya Invest Favorit чув туширган фуқароларга кўп қаватли уйларни қуриш учун Бектемирдан ер ажратиш таклиф этилди

    05.08.2023, 12:06

    Ўзбекистон судларида тафтиш инстанцияси жорий этилади

    05.08.2023, 12:05

    Тошкентда “новостройка” баҳонасида минглаб одамни алдаган МЧЖ раҳбарининг 200 млрд сўмлик мол-мулки хатланди

    05.08.2023, 11:34

    Андижон давлат университети ходими ўқишга киритиш учун 4 минг доллар олганида ушланди

    05.08.2023, 11:25

    Тошкентда тиғиз вақтларда юк машиналари ҳаракати чекланиши мумкин

    05.08.2023, 11:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.