“Москва Сити” яқинидаги 1-Красногвардейский ўтиш жойида номаълум шахс ўқув гранатасини портлатиб юборди, деб хабар бермоқда Meduza Россия Telegram каналларига таяниб. Маълумотларга кўра, ҳужумчи пневматик тўппонча билан ҳам қуролланган.
Марказий маъмурий округ префектураси матбуот хизмати номаълум шахс тўхтаб турган автомобиль ойнасини синдириб, салонга номаълум предметни улоқтирганини хабар қилди.
База маълумотларига кўра, эркак “Москва Сити” яқинида тўхтаб турган Yaguar автомобилини ўғирламоқчи бўлган. У қурол билан таҳдид қилиб, ҳайдовчидан машинадан тушишини талаб қилган, кейин эса машинага ўтириб, уни ўт ўлдирмоқчи бўлган. Ҳужумчи муваффақиятсизликка учрагач, машинадан тушиб, ичига граната ташлаган ва ғойиб бўлган. Shot’нинг ёзишича, граната кучли эмас, пневматик бўлиб чиқди. Ҳеч ким зарарланмаган.
Ҳужумчи қўлга олинди, деб хабар берди Россия Ички ишлар вазирлигининг Москвадаги бош бошқармаси. Ундан пневматик тўппонча олиб қўйилган. Ҳужум сабаблари ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)