Тошкентдаги боғчада бола бош миясидан жароҳатланди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда хабар эълон қилингач, Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Воқеа 2023 йил 28 март куни Яшнобод туманидаги 557-сонли боғчада, тарбиячиларнинг эътиборсизлиги туфайли юз берган. Ҳодиса бўйича фуқаро томонидан ўша заҳоти Яшнобод туман ИИО ФМО бошқармасига мурожаат қилинган ва мурожаатда келтирилган важлар юзасидан Яшнобод туман ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.
Унинг натижасига кўра 6 апрель куни ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Изоҳ (0)