Самарқанд шаҳридаги Темирйўл деҳқон бозори олдидаги меҳмонхоналарнинг бирида қотиллик содир этилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, Самарқанд шаҳри “Нурли йўл” маҳалласида жойлашган меҳмонхонада 30 ёшли аёлнинг мурдаси бўйин соҳасидан бўғилган ҳолатда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Гумонланувчи шахс просессуал тартибда ушланган, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Изоҳ (0)