Туркиянинг “Фотиҳ Карагюмрюк” клуби футболчиси Отабек Шукуров фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
Sport Italia нашрининг хабарига кўра, ўзбекистонлик футболчига Элдор Шомуродовнинг тўп сурган “Женоа” қизиқиш билдирмоқда.
Отабек Шукуров ўтган мавсум Туркия чемпионатида 28 та ўйин ўтказиб, битта гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилганди.
27 ёшли ярим ҳимоячи фаолияти давомида “Машъал”, “Бунёдкор” ва “Шаржа” каби клублар шарафини ҳимоя қилган.
Маълумот учун, “Женоа” 2022/23 йилги мавсум Б Серияда 2-ўринни банд этиб, А Серияга йўл олган эди.
Изоҳ (0)