“Ўргимчак одам” фильмининг иккита қисмида (Тоби Магуайр иштирокидаги фильмнинг учинчи қисми ва “Ўргимчак одам: Уйга йўл йўқ” лойиҳасида Том Ҳолланд билан) Флинт Марко ролини ўйнаган актёр Томас Ҳейден Чёрч кинокартина ҳақидаги янги миш-мишлар бошланишига сабабчи бўлди. У лойиҳанинг собиқ режиссёри Сем Рейми Тоби Магуайр иштирокидаги тўртинчи қисми суратга олиниши ҳақида эшитгани ҳақида сўзлаб берган.
“Мен Сем Рейми Тоби Магуайр билан яна бир ‘Ўргимчак одам’ фильмини суратга олиши ҳақидаги миш-мишларни эшитдим ва агар бу ҳолат содир бўлса, ҳеч бўлмаганда қаҳрамоним билан яна бир бор кўринишга ҳаракат қиламан”, — дейди актёр.
Дастлаб режиссёр Реймининг “Ўргимчак одам-4” фильми учинчисидан кейин чиқарилиши режалаштирилган ва Sony лойиҳанинг устида ишлашни бошлаганди. Бироқ охир-оқибат, фильм умуман суратга олинмади ва Рейми лойиҳани тарк этди. Кейинчалик лойиҳанинг иккита актёр — Эндрю Гарфилд ва Том Ҳолланд Питер Паркер ролини ижро этган талқинлари тақдим этилди.
Шунингдек, ўтган йили Реймининг ўзи агар шундай имконият пайдо бўлса, тўртинчи фильм устида ишлашга тайёрлигини тасдиқлади. Аввалроқ у бу ишни қилиш мумкин деб ҳисобламаган, аммо “Доктор Стренж”даги бир нечта олам тушунчаси режиссёрга ҳозир ҳамма нарсанинг уддасидан чиқа олиш мумкинлигини кўрсатди. Бундан ташқари, режиссёр яна Тоби Магуайр ва Кирстен Данст билан ишлаш истаги борлигини айтган.
Изоҳ (0)