• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Марказий Осиё

    Амударёдаги Афғонистон канали Туркманистон ва Ўзбекистонда сув танқислигига таҳдид солмоқда

    Қурғоқчиликдан азият чекаётган Афғонистон учун Амударёда Қўштепа каналининг қурилиши нажот бўлиши мумкин, бироқ бу қуйи оқимдаги Туркманистон ва Ўзбекистонда сув танқислиги таҳдидини кучайтиради. Бу ҳақда CabarAsia хабар берди.

    Фото: Khaama Press

    Қўштепа канали лойиҳаси Туркманистон билан чегарадош Балх вилоятида амалга оширилмоқда.

    Planet Lab сунъий йўлдош суратлари 2022 йилнинг мартидан 2023 йилнинг 19 майигача афғонлар 285 километр узунликдаги каналнинг тахминан 100 километрини (кенглиги 100 метр ва чуқурлиги 8 метр) қуришга муваффақ бўлганини кўрсатади. Амалдаги қурилиш усуллари эскирган.

    “Канал туби ва қирғоқларини тўғри мустаҳкамламасдан шунчаки ‘қазиш’... Бундай ёндашув жиддий хавф туғдиради, чунки сувнинг қумли тупроққа қоришиб кетиши суғориладиган ерларнинг шўрланиши ва ботқоқланишига хизмат қилади”.

    Канал Афғонистоннинг қурғоқчил шимолий Қалдар, Балх, Жузжон ва Фарёб вилоятларидаги 550 минг гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги ерларини суғоришда ёрдам бериши кутилмоқда.

    Турли ҳисоб-китобларга кўра, 5-6 йил ичида ушбу канал ишга туширилгач, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг Амударёдан сув олиши 80 фоиздан 65 фоизга қисқаради.

    “Марказий Осиё давлатлари бундан кейин ҳам сув масаласида Афғонистонни эътибордан четда қолдира олмайди. Иқлим ўзгаришининг минтақага таъсирини ҳисобга олган ҳолда, мамлакатлар сув инқирозининг янги муаммоларига тайёрланиши керак”.

    Экспертларнинг фикрича, Туркманистон ва Ўзбекистон барқарор қишлоқ хўжалиги моделларига ўтиши керак:

    • қишлоқ хўжалиги экинларни диверцификация қилиш;
    • томчилатиб суғоришни жорий этиш;
    • коллектор-дренаж сувларидан қайта фойдаланиш.

    Музокара истиқболлари ҳақида

    “Ўзбекистон Афғонистоннинг халқаро майдондаги нуфузига қонунийлик бериш орқали Афғонистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилишини прогноз қилиш мумкин”.

    Шартномаларнинг бартер тизимидан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон қишда электр энергиясини етказиб бериш эвазига ёзда сув оқимларининг ўтишини осонлаштириши мумкин.

    Ўзбекистон, шунингдек, Афғонистон билан мулоқот воситаларидан бири бўладиган Трансафғон темир йўли қурилишига устувор аҳамият қаратмоқда.

    Туркманистонга келсак, Афғонистонга газ етказиб бериш ва унинг Покистонга транзити бўйича ҳамкорлик мустаҳкамланиши кутилмоқда.

    “Шу боис Туркманистонга канал фаолиятини тартибга солиш бўйича келишувга эришиш осонроқ бўлади”

    Яқинда Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев Афғонистон ҳукумати билан қўшма ишчи гуруҳ тузиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.

    Маҳаллий экспертларнинг “Дарё”га айтишича, Туркманистондаги умумий сув оқимининг қарийб 90 фоизи Амударё ҳиссасига тўғри келади ва яқинда Ўзбекистон билан сув масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссия тузилган.

    Туркманистон Қозоғистон, Ўзбекистон, Эрон ва Афғонистон билан чегарадош бўлиб, келишилган квоталар бўйича тўртта трансчегаравий дарёлар: Амударё, Тежен, Атрек ва Мурғобдан етказиб бериладиган сув ресурсларидан фойдаланади.

    26.07.2023, 21:16   Изоҳ (0)   52042
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Толибон” Амударё бўйида катта канал қурмоқда: Туркманистон ва Ўзбекистон бундан хавотирда

    17.03.2023, 08:42

    “Толибон” Қўштепа канали билан боғлиқ муаммога дуч келди

    25.07.2023, 12:46

    Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида тўқнашув юз берди (видео)

    25.07.2023, 10:58

    Қозоғистон ва Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилишни якунлади

    10.07.2023, 22:41

    Германияда Марказий Осиёнинг уч давлати фуқаролари террорчиликда гумонланиб ҳибсга олинди

    07.07.2023, 13:53

    Россияда Қирғизистон ва Тожикистондан келган ишчилар оммавий муштлашди (видео)

    26.06.2023, 23:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.